"Челси" бош мураббийи Антонио Конте ўз ёрдамчиси Стив Холланднинг 2017 йилнинг ёзида клубни тарк этиб, Англия терма жамоаси мураббийлар штабига ўтиб кетишига муносабатини билдирди.
"Ҳозир Стив эътиборини жорий мавсумга қаратиши керак, чунки бу мавсум биз учун жуда муҳим. Стив - аъло даражадаги профессионал, у менга "Челси"да катта ёрдам беряпти, чунки унинг клубда катта тажрибаси бор.
Мен учун уни йўқотиш жуда ачинарли, буни тан олишим керак, аммо унинг қарорини тушунаман, бундай имконият ҳаётда бир марта бўлиши мумкин. Менга у билан ишлаш ёқар эди", - дейди Конте.