«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Кьево» (3:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини айтди.
«Бу ғалаба адолатдан бўлди, чунки дастлабки дақиқалардан бошлаб катта тезликда ўйнадик.
Йигитлардан миннатдорман, улар ғалабага чанқоқ эканини намойиш қилиб, уч очкони қўлга киритишди.
Биз учун асосий муаммо – ирода бўлиб қолмоқда, чунки ишлар юришмаётганида айнан шу нарса ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Бир мағлубиятдан сўнг одамлар бизни ҳисобдан чиқаришга шошилишганди, аммо унутмайлик, «Ювентус» 5 йилдан буён рекордлар ўрнатиб, А серияда ғолиб бўлмоқда. Биз уларга яқинлашмоқчимиз» - деди Спаллетти Football Italia хабарида.