Кириш Регистрация

Моуриньо: «Иброҳимович фаолиятини Хитой ёки АҚШда эмас, балки юқори савияда якунлайди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Златан Иброҳимович ҳақида илиқ фикрларни айтди.

«Иброҳимович учун хурсандман. У фаолиятини Хитой ёки АҚШда эмас, балки юқори савияда якунламоқда. Унинг голлари ҳам зўр. У 16 марта гол урди ва фақат биттасини пенальтидан. Бошқа тўпурарлар эса пенальтидан кўпроқ гол урмоқда. Шунинг учун ҳам Иброҳимовичнинг ютуқларидан хурсандман» - деди Моуриньо «МЮ» матбуот хизмати хабарида.

Златан Иброҳимович «МЮ» учун барча мусобақаларда 25 ўйин ўтказиб, 16та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

 

Манба: championat.com
Киритилди: 20:21, 23.12.2016.
Ўқилди: 9633 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.