«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери 2016/17 мавсумнинг иккинчи қисми режалари билан ўртоқлашди.
«Чемпионлар лигаси нимчоракфинали қуръасидан сўнг, негадир «Севилья»ни «Лестер» учун яхши рақиб деб ҳисоблашмоқда. Нимага бундай дейишмоқда? «Севилья» қаторасига уч марта еврокубокларда ғолиб чиқди. Биз учун бу осон рақиб эмас, бироқ ҳаммаси жойида. Кейинги босқичга чиқиш – кичкина орзумиз.
Англия чемпионатида эса 40 очко жамғаришимиз лозим. Шунда қуйи лигага тушиб кетмаймиз» - деди Раньери Sky Sports хабарида.













