"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Пако Алькасер борасида хотиржам эканини маълум қилди.
Футболчи узоқ вақтдан буён гол уролмай, ниҳоят Испания кубогида "Эркулес" дарвозасини ишғол қилди (7:0).
"Пако Алькасер муаммоларга учраганида одамлар унга ортиқча босим ўтказиб юборишди ва бу унинг ҳаётини қийинлаштирди. Менинг вазифам - Алькасерни тинчлантириш. У гол ура олади. Билмайман, у буни қачон доимий равишда амалга оширадиган бўлади, аммо буни кутиш мумкин", - дейди Энрике.