Кириш Регистрация

Антонио Конте: "Янги йил арафасида ўйнаш қийин, шу билан бирга ажойиб ҳам"

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Англия чемпионати ўйинларининг янги йил байрами арафасида ўтказилишига ўз муносабатини билдирди.

"Мен Англиядаги вазиятни эшитганман ва кўпчилик мураббийлар қишки танаффус йўқлигидан нолиганларини биламан. Капелло бундай танаффуснинг йўқлиги терма жамоа ўйинига таъсир қилишини айттганини ҳам эслайман. Нимадир дейиш қийин, бу вақтда ўйнаш жуда оғир ва шу билан бирга ажойиб ҳам.

Аёлим ва қизим менинг ака-укаларим ва ота-онам билан Рождествони нишонлагани етиб келишди. БУ ажойиб. Бу менга ва оиламга янгилик, мен Рождество куни ишлайман ва ўйин ҳам ўтказаман. Ўйлашимча, бу ажойиб тажриба бўлади.

Бу биз учун ғалати, чунки бу вақтда биз ҳаммамиз дам оламиз. Баъзан Леччега отланардик, баъзан Туринда қолардик. Бир марта Дубайга борганмиз. Янги йилни оила даврасида кутиш керак, бу энг муҳими. Қаердалиги муҳим эмас, асосийси - биргаликда", - дейди Конте.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:36, 25.12.2016.
Ўқилди: 5370 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6380]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5478]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4720]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3970]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3826]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3639]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3214]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2851]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2711]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.