Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

"Обод" мураббийлар штабида ўзгариш юз берди

Баҳо:
+ | -
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Обод" клубининг мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар рўй берди.   Хусусан, "Обод"нинг Олий лигага чиқишида катта ҳисса қўшган ёш мутахассис, ушбу мавсумнинг иккинчи қисмида ўринбосар таркибини бошқарган Бобур Зуҳриддинов ўз хоҳишига кўра, клубни тарк этди. Зуҳриддиновнинг ўзи "пойтахт клубларидан таклиф бўлаётганини айтиб, истеъфога чиқишини" билдирди. Жамоамиз раҳбарияти иқтидорли мураббийга омад тилаган ҳолда дўстона хайрлашди. Бўшаб қолган ўринга бошқа мураббийлар билан музокаралар бошлаб юборилди.   Аввал хабар берганимиздек, асосий жамоага Рауф Инилеев бош мураббий этиб тайинланган эди. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида "Обод"ни бошқарган Жаъфар Ирисметов энди Рауф Талгатовичга ёрдам беради. Қолаверса, тажрибали Анвар Ғофуров ўйновчи футболчи сифатида Инилеев ва Ирисметовга кўмаклашади. Дарвозабонлар мураббийи эса, Игорь Михайлов.    Тайёргарлик режа асосида давом этмоқда. Кеча ва бугун икки маҳалдан машғулот ўтказган жамоа эртага бир маҳал шуғулланади. Индинга, яъни, 28 декабрь куни жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро учрашувда майдонга тушади. Мазкур баҳс "Обод" стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг жамоа аъзолари янги йил таътилига чиқади. 
Манба: fcobod.uz
Киритилди: 20:49, 26.12.2016.
Ўқилди: 7378 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.