Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Осиё клубларининг трансфер бозоридаги рекордлари. «Челси»дан харид қилинган Оскар ҳозирча пешқадам

Баҳо:
+ | -

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти трансфер бозорида чегара билмаётган Хитой клубларига эътибор қаратишни лозим деб топди.

2016 йилги мавсумнинг ўзида Хитой клублари 6 та йирик трансферни амалга оширган. Ва уларнинг ҳар бири рекордни янгилайверган.

БААнинг «Ал-Аҳли» клуби 2015 йилги мавсумдаги икки хариди билан кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Аввалига Эвертон Рибейро Бразилиянинг «Крузейро» жамоасидан 15 миллион еврога сотиб олинган. Кейинроқ эса «Ал-Аҳли» Мусса Соу учун «Фенербаҳче» ҳисоб-рақамига 16 миллион ўтказиб берган.

Жорий йил бошида Хитойнинг «Шанхай SIPG» жамоаси Элкесенни ўз сафига қўшиб олди. Бунинг учун клуб мамлакатнинг бошқа бир жамоаси «Гуанжоу Эвергранд»га 18,5 миллион евро тўлади.

Бироз ўтиб «Жиангсу Сунинг» рекордни янгилади. Рамирес «Челси»дан 28 миллион евро эвазига сотиб олинди.

Луис Фелипе Сколари бошчилик қиладиган «Гуанжоу Эвергранд» клуби «Атлетико» ҳисоб рақамига 42 миллион евро ўтказиб, кўпчиликни ажаблантирди. Мадрид клуби Жексон Мартинесни айнан шу нархга пуллаб юборди.

«Жиангсу Сунинг» буни кўриб, фақатгина Рамирес билан чекланишни истамади ва Алекс Тейшерага оғиз солди. «Шахтёр» эса ўзи сўраган 50 миллион еврони санаб олди.

Ва ниҳоят сўнгги икки рекорд «Шанхай SIPG» томонидан ўрнатилди. Халк учун «Зенит» ғазнаси 55,8 миллионга бойитилган бўлса, Лондоннинг «Челси» клуб Оскар учун бир йўла 70,5 миллион сўради ва мақсадига етишди.

Осиё клубларидан ҳеч бири 2016 йилга келиб хитойликлардан ўзиб кета олмаяпти.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:42, 27.12.2016.
Ўқилди: 10769 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4353]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3949]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2365]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2201]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2064]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1950]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1890]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1515]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1455]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1454]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик