"Ювентус" яримҳимоячиси Сами Хедира "Реал"да, Карло Анчелотти қўл остида тўп сурган вақтларини эслади.
"Мен Карло Анчелоттининг қандай ишлашини биламан. У ўйинчиларга кўп эркинлик беради, улардан ижодкорликни кутади.
Мен ҳеч қачон Гвардиола билан ишламаганман, аммо унинг кўпроқ қаттиққўл ва қоидалар қўллайдиган мутахассис деб биламан.
Менга Каро билан ишлаш ёққан эди, унинг ғалабалари ҳаммасини айтиб турибди. У одатий италиялик эмас.
Бизда, "Ювентус"да гвардиолача усул бўлса керак, мунтазам машғулотлар, кўп видеотаҳлиллар, тактика. Карло ўзининг бой ҳалқаро тажрибасига таянарди. У одатий италиялик эмас.
Албатта, ҳозир типик италиялик ёки немис йўқ. Шунчаки Турин ёки Штутгартдаги ресторанга боринг, ён столларда турли миллат вакиллари ўтирадилар. Аммо баъзи ўзига хосликлар сақланиб қолади", - дейди Хедира.