Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Одил Аҳмедов Наманганда футбол академиясини очади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов 2017 йилда Наманганда ўзининг шахсий футбол академиясини ташкил қилади. Бу ҳақда футболчи "Ориат Доно" радиосининг "Чой устида" дастури орқали маълум қилди.

"Ҳақиқатан ҳам Намагангада футбол академиясини очмоқчиман. Бу масалада вилоят ҳокими билан гаплашдим. Насиб қилса, 2017 йилнинг ёзида Фарғона водийси бўйлаб синов ташкил қилиб, иқтидорли футболчиларни академияга жалб қилмоқчимиз. Бу орқали Водий футболининг ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Академияга қабул қилишда асосий эътиборни боланинг қобилиятига қаратилади. Фақат Водийдан эмас, юртимизнинг бошқа вилоятларидан ҳам болаларни қабул қиламиз. Юқорида айтиб ўтганимдек, Водийдан яхши футболчиларнинг етишиб чиқишини истаймиз.

Яхши футболчи етишиб чиқиши кўп жиҳатдан мураббийга боғлиқ. Академияга ишини яхши кўрадиган мураббийларни қабул қиламиз. Ҳозирда кўп мураббийлар фақат маош учун ишлашади. Футболни ва ўз ишини яхши кўрадиган мураббийлар кўп эмас.

Шунингдек, хорижлик мураббийлар билан гаплашганман, улар Ўзбекистонга ташриф буюриб, менга ёрдам беришга ваъда беришди. Ёш футболчиларни малака ошириш учун "Краснодар"га юборишни режа қилиб қўйганман. Шунда яхши натижага эришишимиз мумкин", - дейди Одил Аҳмедов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:52, 28.12.2016.
Ўқилди: 9200 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.