Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Олий ва 1-лига дисквалификациялари бўйича тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Баҳо:
+ | -

Тартиб-интизом қўмитасининг 2016 йилдаги сўнгги йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий Лига

“Олмалиқ” ярим ҳимоячиси Диёр Туропов 28-тур доирасида “Обод”га қарши ўйинда рақибга жароҳат етказиш мақсадида оёғига зарба бергани учун, 3 ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Қўқон-1912” ярим ҳимоячиси Сухроб Бердиев “Олмалиқ” клубига қарши 30-тур ўйинида рақибига боши билан зарба бергани учун 3 ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Қўқон-1912”га қарши ўйинда рақибига жароҳат етказиш мақсадида атайин оёғига зарба бергани учун майдондан четлатилган “Олмалиқ” ҳимоячиси Хушвақт Мухторов, 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Норин”га қарши ўтиш ўйинида рақибига нисбатан жиддий қоида бузгани учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Илхом Бойдедаев, 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

 

Ёшлар Биринчилиги

“Пахтакор”га қарши 29-тур ўйинидан сўнг мухлислар шаънига ноъмақул сўзларни ишлатгани учун майдондан четлатилган “Олмалиқ” дарвозабони Роман Абдулов, 3та ўйинга дисквалификация қилинди. 

Ўзбекистон Биринчилиги

“Ғиждувон” ҳимоячиси Бекзод Сатторов 35-турда “Косонсой”га қарши ўйинда жиддий қоида бузгани учун 3та ўйинга четлатилди.

“Норин” ярим ҳимоячиси Рустам Агзамов “Машъал-2”га қарши ўйинда рақибини ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Зомин” ярим ҳимоячиси Султонбек Нурунов 36-турда “Ёзъёвон-Лочинлари”га қарши ўйинда рақибини ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга четлатилди.

“Пахтакор-2” ҳимоячиси Сарвар Сатторов 36-турда “Хоразм”га қарши ўйинда жиддий қоида бузгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Зомин” клуби вице-президенти Илхом Собиров 36-турда “Ёзъёвон-Лочинлари”га қарши ўйинда учрашув ҳакамни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди ва бундай ҳолат яна такрорланса, жиддийроқ чора кўрилиши ҳақида огоҳлантириш олди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:19, 28.12.2016.
Ўқилди: 7008 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.