"Саутгемптон" бош мураббийи Клод Пюэль АПЛнинг 18-турида "Тоттенҳэм"дан учралган мағлуббият (1:4) сабабларини келтирди.
"Ўн киши бўлиб ҳисобни тенглаштириш қийин ва кейин биз яна иккита гол ўтказиб юбордик. Қизил карточкадан сўнг биз учун ўйин тугаган эди.
Редмонднинг четлатилишида мен тўқнашув кўрмадим, ҳар икки ўйинчи тўпга ўйнадилар. Айнан шу нарса "Тоттенҳэм"нинг ғалабасига сабаб бўлди", - дейди Пюэль.