«Вест Хэм» бош мураббийи Славен Билич яримҳимоячи Димитри Пайет ҳақида ўз фикрларини маълум қилди.
«Биз энг яхши футболчиларимизни сақлаб қолмоқчимиз. Пайет ҳам шулар қаторига киради. Сўнгги пайтларда у яхши ўйнамоқда. «МЮ» клубига қарши ўйинда ҳам катта ҳажмдаги ишни бажарди» - деди Билич.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи билан «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Марсель» клублари қизиқмоқда.