Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ислом Исоқжонов: "Мўминжонов келгач клубни ишлари олдинга қараб силжишни бошлади"

Баҳо:
+ | -

Биринчи даврада “Андижон” жамоасида ўйнаган Ислом Исоқжонов иккинчи даврадан Наманганнинг “Навбаҳор” клуби шарафини ҳимоя қилди.Бу йил “Навбаҳор”нинг ишлари унчалик юришмади. Бу йил “лочинлар” олий лигада 15-поғонани эгаллаб, биринчи лига баҳсларида иккинчи ўринни қўлга киритган “Норин” жамоаси билан ўтиш ўйинида беллашиб ўзи учун керакли бўлган натижани қўлга киритди. Ислом Исоқжонов билан боғланиб ундан бу йилги чемпионат баҳслари ва фаолияти ҳақида суҳбатлашдик.

- Биламизки сиз “Навбаҳор” клубига иккинчи даврада “Андижон” жамоасидан келиб қўшилдингиз. Бу йилги чемпионат Сиз учун қандай ўтди?

- Бу йилги мавсум “Навбаҳор” учун жуда ҳам оғир кечди. Жамоада футболчилар ва мураббийларнинг алмашинуви ўйинга ҳам таъсир қилди. Мавсум якунланишига бир неча тур қолганида мураббийлик постига Илҳом Мўминжонов келганидан сўнг жамоа тактикасида, машғулотларда сезиларли ўзгаришлар бўлди.

- Биринчи даврада “Андижон” клубида ҳаракат қилдингиз. Лекин, “Навбаҳор” жамоасини нима учун танладингиз?
- Катта футболга кириб келишимда “Навбаҳор” клуби асосий сабабчи бўлади. Ушбу жамоа ўринбосарлари шарафини ҳимоя қилганман. Лекин туғилиб ўсган жойим Наманган шаҳри бўлгани учун “Навбаҳор” жамоасида ўйнаш ёшлигимдаги орзум бўлган.

- Жамоанинг чемпионатдаги иштироки бироз муваффақиятсиз бўлишига нима сабаб бўлди?
- Мураббийлар алмашинуви, ички мухит жамоанинг ўйинларига таъсир қилди. “Навбаҳор”ни биринчи даврада кўп футболчилар тарк этди, янги футболчилар келди. Шу қатори мен ҳам иккинчи даврадан ушбу клубда тўп тепяпман. Бизга жамоани бирлаштирадиган мураббий керак эди. Мавсум сўнггида Илҳом Мўминжонов жамоани бирлаштира олди. Илҳом ака талабчан, футболчилар билан ака-укадек муомила қиладиган мураббий. Мўминжонов келганидан сўнг клубни ишлари олдинга қараб силжишни бошлади.

- Бу йилги чемпионат ўз ниҳоясига етди. Сизга бошқа жамоалардан қизиқишлар бўляптими?
- Барча футболчининг фаолиятида бундай ҳодиса бўлиб туради. Бошқа жамоалардан таклифлар бор. Водий жамоаларидан ҳам воҳа жамоаларидан ҳам таклифлар бор. 20 декабрдан клуб билан қишки йиғинни бошласак таклифларни ўрганиб чиқиш учун вақтим етарли бўлади. Қизиқиш билдираётган клуб рахбариятлари билан гаплашдим. Улар мени ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Ҳозирча қайси клублардан таклиф бўлаётганини айта олмайман. Ўзимга қолса чемпионлик учун курашадиган жамоада тўп тепишни истардим. Айни пайтда эса “Навбаҳор”да қолишни истайман. Чунки кейинги йили жамоамиз кучли учлик учун курашадиган жамоа бўлади, деб ўйлайман.

- Ўз олдингизга юқори мақсадларни қўйганмисиз?
- Кўпроқ майдонда ҳаракат қилишни, ўйин амалиётига эга бўлишни истайман. Тўғри, ўз олдимга юқори мақсадларни қўйганман. Энг асосийси мақсадим миллий терма жамоа либосини кийиш.

- Рақобатдан қўрқасизми?
- Йўқ қўрқмайман. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Рақобат бўлмаган жойда ўсиш ҳам бўлмайди. Барча футболчилар менга ўхшаган спортчи. Ҳаракат қилса барча нарсага эришса бўлади. Терма жамоа савиясидаги футболчи бўлиш қўлимиздан келади.

- Танқидни қандай қабул қиласиз?
- Ҳаммасини тўғри қабул қиламан. Мухлислар танқид қилса улар бор нарсани гапиришади. Тўғри баъзи бир жойда ноўрин танқид қилишлари ҳам мумкин, куракда турмайдиган гаплар билан футболчини ҳақорат қилиши мумкин. Керакли бўлганини ўзимга оламан. Қолган гапларга эса эътибор бермайман. Майдонда ўз ишимни давом эттираман.

- Игорь Шквирин, Бахтиёр Ашурматов ва Илҳом Мўминжонов каби мутахассислар билан ишлагансиз. Ушбу мураббийлар ҳақида нима дея оласиз?
- Ушбу мураббийларни бир ўринга қўйган бўлардим. Чунки уччала мураббийлар билан жуда ҳам яхши алоқада бўлганман. Ҳар бир мураббий ўзига яраша талабчан бўлади. Кўпроқ Илҳом Мўминжонов тактикасида ўйнаш осонроқ. Бахтиёр Ашурматов ва Игорь Шквирин қўл остида ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганман. Мана “Навбаҳор” жамоасига келиб кўпроқ майдонга тушдим. Агарда “Навбаҳор” таркибида қоладиган бўлсам жамоани юқори ўринларга олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 15:52, 04.01.2017.
Ўқилди: 4353 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.