Кириш Регистрация
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити

АПЛ, 20-тур. "Тоттенҳэм" "Челси"нинг ғалабалар сериясига нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати 20-турининг сўнгги учрашувида "Тоттенҳэм" "Челси"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Уокердан тўпни қабул қилиб олган Эриксен тўпни рақиб жарима майдончаси марказига ҳаволатиб оширди, Деле Алли боши билан дарвозани нишонга олиб, ҳисобни очди.

54-дақиқада яна Эриксенш Уокердан тўпни қабул қилиб олди ва яна Куртуа дарвозаси томон ҳаволатиб оширди. Бу ерда Алли Аспиликуэтадан бироз чаққонлик қилиб, боши билан тўпни дарвозага жойлади - 2:0. Шу тариқа Делли Алли қаторасига АПЛнинг уч учрашувида дубль қайд этди.

"Челси"нинг 13 учрашувлик ғалабалар серияси шу ерда тўхтади ва жадвалда етакчилик қилаётган лондонликлар таъқибчиларидан анча илгарилаб кетиш имкониятидан фойдалана олмадилар.

"Тоттенҳэм" ушбу ғалабасидан сўнг учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Тоттенҳэм – Челси 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 45 Алли, 2:0 – 54 Алли.

Тоттенҳэм – Льорис, Вертонген, Роуз, Уокер, Алдервейрелд, Ваньяма, Дайер, Алли (Сиссоко, 86), Дембеле (Уинкс, 74), Эриксен, Кейн (Сон Хин Мин, 90).

Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо (Виллиан, 65), Аспиликуэта, Канте (Фабрегас, 79), Мозес (Батшуайи, 85), Педро, Матич, Азар, Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Педро (18), Кэйхилл (38), Ваньяма (40), Алли (45), Роуз (87).

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 02:59, 05.01.2017.
Ўқилди: 11010 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.