Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳасанали Қодиров блогида: «Дарбадарлик»

Баҳо:
+1 | -

Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли футболимиз аҳволидан ўзгача қайғуриб мақолалар ёзмоқда. “Футбол Эксресс”нинг 2017 йил 1-сонида унинг иккита мақоласини босиб чиқаришди. Бирида “Ўгай” лиганинг ҳаробатидан эзилиб ёзган бўлса, бошқасида ҳар ярим йилда клубларни қақшатадиган кўчманчиликдан зорланиб ёзган. Бу мақолаларни раҳбарият ўқимайди. Футболимиз ҳолатидан куюнмайди. Ушбу мақолаларга муносабат билдирмайди. Ё тасдиқлаб, ё инкор этиб кейинги сонда чиқиш қилмайди. Раҳбарият учун халқ билан мулоқат қилиш бегона нарса.

КИМ ИТУ, КИМ КАРВОН
Бундай шароитда клуб мураббийлари, хусусан “Сўғдиёна” бош мураббийи Даврон Файзиев кабилар не машаққат билан қура бошлаган ўйин иморати ҳар ярим йилда ерпарчин бўлишини ўз кўзлари билан кўрмоқдалар. Улар кўриб турганини кўролмай, бунга кўниколмай, нима қиларини билолмай ҳайрон туришибди. Сарғайиб юришибди. Бундай шароитда “Сўғдиёна”да бултур янги ўйин шакл топа бошлаган эди. Бу йил шу ўйинчилар билан бирга бошлаган ишни давом эттириб, “Бухоро”, “Қизилқум”га ўхшаб четдан озгина кучлироғини йиғиб келмасдан ҳам, бошқаларни шилмасдан ҳам мана шу ўйинини кучайтириб, танлаган ўйин тасвирини вояга етказиб ижод қилса, изланса бўлар эди. Кейинги йили уч йиллик меҳнатнинг натижасини ҳаммага кўрсата олар эди. Қарабсизки, “Сўғдиёна” ҳам “Насаф”га ўхшаган мағзи тўқ, эртаси тайин жамоага айланармиди? Бундай дейишимга асос бор. Кўчманчилик клубларгаям, футболчиларгаям катта зарар етказмоқда. Туркман миллий термасининг асосий ўйинчиси бўлган Геворкян ярим йилдан бери янги жамоа “Локомотив” ўйинига қўшилиб кета олмаяпти. Бошқаларни айтмай қўя қолай. Ҳар ярим ё ҳар бир йилда клубни алмаштирувчи футболчининг ўйини ўсмайди. Бу аниқ.

Ҳар ярим йилда содир бўладиган бундай кўчманчилик туфайли, яъни мураббий меҳнатини вайрон қиладиган “кўчки” туфайли “Сўғдиёна”нинг эришган ютуқлари, ўйин иморати ҳар гал “лой”га қорилиб кетади, “лой” остида қолиб кетади. Бу ҳам аниқ гап. Футболчиларнинг 5 сўм кўпроқ пул топайин деб изғиб юриш пойгаси бошланди. “Лойли” жой топиш илинжида тентираш бошланди. 3-4та клуб мураббийлари Еличичга ўхшаб, ҳар бир футболчи маҳоратини йил сайин ўстириб натижа кўрсатаётган бўлса, қолганлари ҳар бир чизиққа кўзига озгина кучлироқ кўринган янги ўйинчини четдан қидира бошлайди. Топганини кўтарма пуллар билан авраб олиб келади. Ўзиникини ҳайдайди. Кейин ярим йилдан сўнг, мураббийлик маҳорати кам эмасми, адашганини сезиб қолиб, ойлигини бермай, қарзини узмай янгисини ҳам ҳайдаб юборади. Унданда “кучлироғини” излайди. Йил сайин бундай “чархпалак” айлана беради.

Кўчманчиликдан нисбатан бойроқ бўлган воҳа клублари “фойда” кўриб қолса, водий клублари ҳар йили қурган жамоа ўйини ўша йилиёқ вайрон бўлганига чидаб, бир амаллаб кун кўриб юришибди. Бу ҳолатдан ўзбек футболи хонавайрон бўлмоқда. Бундай ҳолатга Абдулҳафиз (№1, 7-саҳифа) футболчиларнинг шахсий манфаатини айбдор қилмоқда. Манимча, бу ноҳақ айблов. Ҳар бир футболчининг шахсий манфаатини оёқ ости қилган, футболдан кураш завқини олиб қўйган, инсонда инсоний талабларни ҳор қилиб қўйган бугунги футбол хўжалигимиз айбдордир, унда ҳукм сураётган боқимандалик тизими ва бу ҳолатни яратиб қўйган футболимизнинг танбал раҳбарияти айбдордир. Газетанинг ҳар бир сонида Абдулҳафиз зорланиб ёзади, Зафарлар, Қаҳрамонлар бош қотириб ёзишади, Ҳасанали-отангиз йиғламоқдан бери бўлиб, танқидни таҳлил қилиб эзилиб юради. Раҳбариятнинг парвойи фалак. Ит ҳуради, карвон ўта беради, деганларидек, без бўлиб тура беришади. Лекин ушбу футбол карвонимиз қаёққа кетяпти, ривожланиш стратегияси қандай? Бу саволлар билан раҳбариятнинг иши йўқ. Ҳеч ким билан мулоқатга киришмайди. Ҳеч кимнинг манфаатини ўйламайди. Ўзининг туб манфаатини ҳам тушиниб етмайди.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:12, 06.01.2017.
Ўқилди: 8877 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.