Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Насаф" янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда, таркибда ўзгаришлар бор

Баҳо:
+ | -

«Насаф» янги мавсум тайёргарликларининг иккинчи босқичини Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида давом эттирмоқда.

Ҳозирча Шуҳрат Муҳаммадиев жамоани тарк этган. У энди Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси таркибида фаолиятини давом эттиради. Шунингдек янги мавсумдан жамоа сафида Азамат Алланиёзов, Ильдар Маматказин ҳам фаолият юритмайдиган бўлишди. Бу футболчилар энди бошқа клубларда тўп тепади.

Қолган барча маҳаллий футболчилар билан янги шартномалар тузилди. Шунингдек янги мавсумдан жамоанинг асосий таркибида бир қатор ёш футболчилар ҳам тўп тепишади - Ислом Кенжабоев, Наврўзжон Изатиллаев.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда клуби қошидаги футбол мактабидан кўплаб иқтидорли ёш футболчилар етишиб чиқмоқда. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бундай ёш футболчилар бу йилги футбол мавсумида футбол ишқибозларининг эътирофига сазовор бўлишади.

Легионер футболчилари Драган Черан ва Игор Голбан янги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди. Бу футболчилар билан ҳам янги шартномалар имзоланган. Яна бир легионер Огнен Красич билан яқинда ўзаро келишувга эришилди. У шу кунларда жамоа таркибига келиб қўшилади.

Жамоа режага кўра, 7 январ куни хорижий йиғинга жўнаб кетади. У ерда икки ҳафта мобайнида янги мавсум тайёргарликларининг учинчи босқичи бўлиб ўтади. Ана шу тайёргарлик жараёнида мураббийлар янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказиши мумкин.

Мураббийлар хорижий йиғин давомида 6та ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказишни режалаштиришган. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 18:24, 06.01.2017.
Ўқилди: 8944 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.