«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг ушбу мавсумдаги муваффақиятсиз ўйинлари учун айбни ўз зиммасига олди.
«Баъзида менда уч ҳимоячи билан ўйнаш ғояси пайдо бўлади. Аммо бу самара бермайди. Бу фақат мураббийнинг айби, ўйинчиларнинг эмас. Машғулот пайтида футболчиларнинг хавотирга тушаётгани ва уларда ўйнаш иштиёқ борлигини кўряпман. "Бёрнли"га қарши ўйин (2:1) ва 70 дақиқа давомида бир киши кам бўлиб ўйнаган "Ливерпуль"га қарши баҳсларимизни (0:1) ёдга олиш мумкин.
Ўзимга қараб туриб, футболчиларнинг майдонда ўзаро тил топишишларига қандай қилиб юмшоқ йўл ёрдам бериш мумкинлигини тушунаман. Бу менинг ишим. Мен улар билан гаплашиб, уларга ёрдам беришим керак. Агар жамоа ёмон ўйнаган бўлса, аксарият ҳолатда бу менинг айбим бўлади.
Менинг ғояларим иш бермаяпти. Мен ҳали ўйинчиларни, уларнинг имкониятларини ўрганиш жараёнидаман. Мен Англиядан бошқа чемпионатга кетмоқчи эмсман. Буни истамайман. Катта эҳтимол билан ўзим ўзгарсам керак. Шунинг учун ҳам мен бу ердаман. Минг марта айтдим, ўз ғояларимни Англия футболига мослаштиришни истайман», — дейди Гвардиола.