«Барселона»нинг 2017 йил ёзидаги трансфер режалари маълум бўлди.
Marca хабарига кўра, клуб биринчи навбатда марказий ҳимояни кучайтиради. Бунинг сабаби – Хавьер Маскерано ўйинининг сусайиши.
Шунингдек, Андрес Иньестага ҳам ўринбосар изланади. Матбуот хабарига кўра, марказий яримҳимоячи нуқтасига «Ливерпуль» етакчиси Филиппе Коутиньо муносиб кўрилмоқда.