"Арсенал" яримҳимоячиси Месут Ўзил келажакдаги фаолиятининг вариантлари борасида фикр билдирди.
"Ҳозир "Арсенал"да ўйнаётганимдан хурсандман ва клуб раҳбариятига шартномамни узайтиришга тайёрлигимни айтдим. Мухлислар менинг жамоада қолишимни истаяптилар, энди ҳаммаси раҳбариятга боғлиқ.
Клубдагилар менинг Арсен Венгер туфайли шу ерда юрганимни биладилар. Бу инсон мени "Арсенал"га таклиф қилган ва менга ишонган. Шунингдек, клубдагилар келажакда жамоани ким бошқаришини истаётганимни ҳам билишади", - дейди Ўзил.
Ўзилнинг "Арсенал" билан тузган шартномаси 2018 йилгача тузилган.