Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Мессини 2017 йилда кутаётган марралар

Баҳо:
+ | -

Лионел Месси ҳозирга қадар турли рекордларни янгилаб келмоқда. “Барселона” клуби расмий сайти беш карра “Олтин тўп” соҳибини 2017 йилда кутаётган марраларни эслатди.

“Барселона” сафида расмий ўйинларда голлар сонини 500 тага етказиш.

Месси учун 2017-йилдаги биринчи марра – клуб сафида расмий ўйинлардаги голлари сонини 500 тага етказиш. Аргентиналик футболчи ўртоқлик ўйинларини ҳам ҳисобга олганда 500 лик довонни босиб ўтган. Аммо, расмий ўйинларда ҳозирча 478 та гол урган. Яна 22 гол урса буни ҳам уддалаган бўлади.

Чемпионлар Лигасида 100 та гол.

Лео Месси ушбу йилда Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини 100 тага етказиши мумкин. Бунинг учун ундан яна 7 та гол уриш талаб этилади. Бу йилги мавсумда гуруҳ босқичининг ўзида 10 та гол урган Мессининг голлари сони 93 та.

“Кўк-анорранглилар” сафида 600 учрашув.

Навбатдаги марра – клуб либосида 600-ўйинини ўтказиш ва Карлес Пуёлни қувиб ўтиш. Ҳозирча Месси клуб сафида 553 марта, Пуёл эса 593 марта ўйин ўтказган. Бу борада клуб тарихидаги етакчилар – Инеста ва Хавини қувиб етиш бироз мушкул.

Бешинчи бор Чемпионлар Лигаси совринини ютиб олиш.

Лионел Месси ҳозирча 4 бора ушбу совринни ютиб олган. 29 ёшли аргентиналик “юлдуз” 2005-2006, 2008-2009, 2010-2011, 2014-2015 йилги мавсумларда ушбу совринни боши узра баланд кўтарган. Ушбу 4 та финалнинг иккитасида гол урган. (2009 ва 2011-йилги финаллар). Бу мавсумда ҳам жамоа билан навбатдаги совринни ютиб олишга ҳаракат қилиб кўради.

Бир жамоа сафида Европадаги энг яхши тўпурарлик.

“Бенфика” билан 473 та гол урган Эйсебиони ортда қолдирган Месси (“Барса” сафида 478) Уве Зилер (507 гол, “Гамбург”), Ж. Макгрегори (522 гол, “Селтик”) ва Герд Мюллер (525 гол, “Бавария”) ларнинг кўрсаткичларини янгилашга ҳаракат қилиб кўради.

“Лас Палмас” дарвозасига йўл топиш.

Лионел Месси «Лас Палмас»дан ташқари Ла Лиганинг барча жамоалари дарвозасига йўл топа олган. Бу омадсизлигини 14-январ куни тўхтатиши мумкин.

Хориж жамоаларига қарши 100-голини уриш.

“Барселона”нинг 10-рақам эгаси Ла Лигада иштирок этмайдиган жамоаларга қарши 97 та гол уришга эришган. Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида “ПСЖ” қарши бўладиган ўйинларда ушбу кўрсаткичга эриша олиши мумкин.

Ла Лигада ҳисобни очган энг яхши ўйинчи бўлиш.

Лионел Месси Ла Лига доирасидаги ўйинларда 71 марта ҳисобни очишга муваффақ бўлган. Энг яхши кўрсаткич эса Уго Санчесга (76 бора) тегишли. Ушбу мавсумда Месси 4 бора ҳисобни очди. 5 бора ҳисобни очган Рубен Кастро, Вилям Жозе ва Раул Гарсиялар Мессидан олдинда бормоқда.

“Барселона” билан 400-ғалаба.

Лео – туғма ғолиб. Ҳозирча, клуб либосида 390 та ғалабага эришган. 400 лик довонни ошиб ўтиш учун нечта учрашув ўтказиши керак бўларкин…

500-бор асосий таркибда майдонга тушиш.

Лионел Месси ҳар бир учрашувни асосий таркибда бошлашни истайди. Ҳозирча 551 ўйинда 486 бора ўйинни асосий таркибда бошлаган. Бу кўрсаткични ҳам 2017 йилда янгилашига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 12:28, 09.01.2017.
Ўқилди: 12438 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.