5 карра «Олтин тўп» соҳиби бўлган Лионел Мессининг мухлислари миллионлаб топилади. Юртимизда ҳам минглаб балки миллионлаб ишқибозлар Мессининг ўйинлари завқ билан томоша қилишади. Шундай мухлислар борки, Мессимания ҳуружига чалинишган.
5. Чин мухлислар юлдузлар билан бирга суратга тушиш ёки дастхат олиш илинжида уларни кунига ўн марталаб безовта қилишади. Месси Барселона аэропортида назардан четда қолиб кетиши мумкин эмасди – бу оддий аксиома. Аммо унинг мухлисларидан бирининг 2010 йил февралидаги ҳолатини эсламаса бўлмайди. Гап шундаки, савлатли жаноб кўчага чиқиб бораётган Лионелни ортидан қувиб бориб, пардон ва иштонсиз қолди. Бунинг устига, эсдалик учун сурат ҳам оломади ва камига бутун дунёга шарманда бўлди.
4. Бундай ҳолатга футболчилар рок-юлдузлардан фарқли равишда, камдан-кам тушишади. Лекин Месси билан рўй берган воқеа 60-йилларда «Биттлз» атрофида бўлган тарихни эслатади. Америка кубоги-2007 доирасидаги Аргентина-Перу учрашувидан кейин Лионел кийиниш хонасига кираверишда шундоққина йўлакка туташган трибунада ўтирган мухлисага салом беради. Қиз шу вазиятни кутганиданми ёки Мессининг эътибор берганиданми, анча баланд бетон тўсиқ устидан сакраб, унинг қаршисида пайдо бўлди. Ҳамма-ҳамма – футболчилар, мухлислар, қоида бузувчини ушлашга кеч қолган полиция ходимлари каби Лионелнинг ўзи ҳам «шок»да эди. Ҳеч қайери лат емаган қиз эса, Мессидан ўзи истаган бўсани қабул қилди. Довюраклик учун муносиб туҳфа, шундай эмасми?
3. Аргентиналик сиёсатчи Алфредо Ольмедо ўзининг сайловолди кампаниясида Лионел билан тушган суратидан фойдаланади. Ваҳоланки, сиёсацҳунос бунинг учун на футболчи ван а унинг агентидан рухсат сўраганди. Умуман, бу сурат Буенос-Айрес аэропортида олинган экан. Ольмедонинг сайловдаги натижаларидан хабаримиз йўғу, леки сурат ёрдамида катта миқдорда овозга эга бўлгани аниқ.