Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Месси "Барселона" сафида жаримадан гол уриш бўйича Куманга тенглашиб олди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жарима зарбасини голга айлантириш бўйича каталонияликларнинг собиқ футболчиси Рональд Куманга тенглашиб олди.

Испания кубоги нимчорак финалида "Атлетик"га қарши жавоб учрашувининг 78-дақиқасида Месси жаримадан гол уриб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди (3:1).

Бу аргентиналик футболчининг жаримадан киритган 26-тўпи бўлди, Куман ҳисобида ҳам шунча гол бор. Бу клуб тарихида энг яхши натижа. Голландиялик мутахассис бу нтаижа билан аргентиналикни табриклади.

"Менинг табрикларим, Лео! Янги рекорд учун битта гол қолди", - деб ёзади "Эвертон" мураббийи твиттерга.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:48, 12.01.2017.
Ўқилди: 9701 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик