«Галатасарой» клубининг дарвозабони Фернандо Муслера Puma компанияси томонидан махсус тайёрланган янги қўлқопларини кўз-кўз қилди.
«Сингган бармоқ мени тўхтатиб қололмайди. Мени қўллаб-қувватлаган Puma компаниясига раҳмат» - деб ёзди дарвозабон Twitter саҳифасида.
Муслера январь ойида бармоғини синдириб олган эди. Айни пайтда у алоҳида машғулотларни ўтказмоқда.