Кириш Регистрация

«ПСЖ»нинг янги аъзоси Юлиан Дракслер ҳаётидаги муҳим кунлар

Баҳо:
+ | -

Юлиан Дракслер куни кеча Франция 1-Лигасида “ПСЖ” таркибида ўз дебютини ўтказди. Фурсатдан фойдаланиб, France Football нашри германиялик футболчининг ҳаётидаги муҳим саналарни эслаб ўтди.

Футболчилик фаолиятини бошлаган кун

1993 йил 20 сентябрда Гелзенкирхендан чамаси 15 км.лар узоқликдаги Гладбекда туғилган Юлиан Дракслер 8 ёшлигидаёқ “Шалке 04” жамоасига қабул қилинди. “Шалке 04” жамоасининг барча ёшдаги категорияларини босиб ўтган Дракслер 2011 йилда асосий жамоа таркибида Бундеслигадаги дебют ўйинини ўтказди. 15 январда ўз уйида “Гамбург”ни қабул қилган “Шалке 04” таркибида ўйин тугашига етти дақиқа қолганида Иван Ракитични ўрнига майдонга тушди. “Гамбург” эса Ван Нистелройнинг голи эвазига ғалабани илиб кетди. Бир ҳафта ўтиб эса, асосий таркибда “Ганновер”га қарши баҳсда майдонга тушди. Чемпионатдаги дебют голини эса апрел ойида, “Санкт Паули” жамоасига урди. Бунгача эса Дракслер Германия кубоги доирасида “Нюрнберг” жамоасига илк голини урган.

Биринчи совринини ютган кун

“Нюрнберг”ни мусобақадан чиқариб юборган “Шалке 04” бир неча ой ўтиб “Германия Кубоги – 2011”ни қўлга киритди. Ярим финалда кимсан “Бавария” устидан ғолиб келган гелзенкирхенликлар финалда “Дуйсбург”ни осонликча мағлуб этдилар. Биринчи голни эса Юлиан Дракслер очиб берди. Якунда 5-0 ҳисоби қайд этилди ва Юлиан Дракслер шу тариқа илк совринини қўлга киритди.

Германия терма жамоаси таркибидаги дебюти

2012 йилги Европа чемпионатига тайёргарлик кўраётган терма жамоа рўйхатига, Йоахим Лёв термада бирорта ўйин ўтказмаган Юлиан Дракслерни ҳам қўшиб қўйди. Терма жамоа устози эса барчага Юлианнинг катта истиқболга эгалигини айтиб, гапни қисқа қилди. 26-май куни эса Дракслер Швейцарияга қарши ўртоқлик баҳсида дебют ўйинини ўтказди. Хуллас, Какау, Свен Бендер ва Марк Андре тер Штегендан сўнг Дракслер ҳам “Евро-2012”дан олдин дебютини ўтказди. Якунда барибир “Евро-2012”да қатнашадиган таркибга киритилмади.

Жаҳон чемпиони бўлган кун

Вақти-вақти билан, терма жамоага мунтазам чақирилиб турган Дракслер 2014 йилда Мундиалга борадиган бўлди. Бразилияда ўтган Мундиалда албатта барча ўйинларда майдонга тушмади. Дракслер майдонда бор-йўғи 14 дақиқа ўтказди. Тарихий ўйин, Бразилия – Германия (1-7) учрашувининг 76-дақиқасида Сами Хедиранинг ўрнига майдонга тушди. Якунда терма жамоа билан Мундиал ғолибига айланди.

“Волфсбург”га трансфер

2015 йил август ойи охирида, трансфер бозори “Волфсбург”ни шоширтириб қўйди. “Волфсбург” жамоаси ўз юлдузи Кевин де Брюйне учун таклиф қилинган 75 миллионлик евродан воз кеча олмади. “Манчестер Сити”га ўтган Кевин де Брюйне ўрнига жамоа иқтидорли Юлиан Дракслерни олиб келди. Бунинг учун эса гелзенкирхенликлар ҳисобига 40 миллион еврони ўтқазиб қўйди. Дракслернинг “Шалке 04”даги натижаси ҳавас қилгулик: 170 ўйинда 30 гол. 

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:21, 15.01.2017.
Ўқилди: 7487 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.