«Вест Ҳэм» клуби «Марсель» билан яримҳимоячи Димитри Пайетнинг трансфери борасида келишолмади.
Бу борада Лондонда ўтказилган музокаралар муваффақиятсиз якунланди. «Марсель» футболчи учун 19-20 млн фунт таклиф қилганди, аммо бу «болғачилар» раҳбариятини қониқтирмади.
«Вест Ҳэм» мураббийлар штаби футболчига машғулотларга қайтиши ва мухлислардан узр сўраши лозимлиги ҳақидаги хабарни етказди.