Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«ПСЖ» – «Барселона»: Чемпионлар лигасида эски танишлар баҳси

Баҳо:
+1 | -

14 феврал куни Франция ва Испаниянинг амалдаги чемпионлари «Пари-Сен-Жермен» ва «Барселона» сўнгги беш мавсум ичида учинчи марта Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида тўқнаш келади. Аввалги баҳсларнинг иккаласида ҳам каталонияликларнинг қўли баланд келган эди. УЕФА расмий сайти бу йилги нимчорак финал босқичидан ўрин олган ушбу тўқнашувга назар солди.

Аввалги ўйинлар

Иккала жамоа 2014/2015-йилги мавсумда тўрт бора тўқнаш келган эди. Дастлаб 2014 йил 30 сентябр куни «Парк де Пренс»да кечган гуруҳ босқичи ўйинида парижликлар Давид Луис, Марко Верратти ва Блез Матюидининг голлари эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Месси ва Неймарнинг голлари «Барселона»ни мағлубиятдан қутқариб қола олмаган.

Гуруҳ босқичининг олтинчи турида эса Месси, Суарес ва Неймарнинг голига Златан Ибраҳимович жавоб қайтарган ва каталонияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Жамоаларнинг чорак финал доирасида Парижда кечган дастлабки ўйинида Неймарнинг голи, Суареснинг дубли ва Жереми Матьёнинг автоголи ҳисоб «Барселона» фойдасига 1:3 бўлишини таъминлаган. Жавоб ўйинида эса Неймарнинг дубли мусобақанинг бўлажак ғолибларининг устунлигини мустаҳкамлаган эди.

2012/2013 йилги мавсумнинг чорак финалида эса Париждаги дастлабки ўйинда 2:2, Барселонадаги жавоб ўйинида эса 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. Каталонияликлар меҳмонда урилган голлари кўплиги боис ярим финалга йўл олган эди. Бундан олдинроқ 1994/1995 йилги мавсумнинг чорак финалида «Камп Ноу»даги дастлабки ўйин 1:1 ҳисобида якунланган, жавоб ўйинида эса парижликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиққан.

«Барселона» парижликлар билан бўлган сўнгги уч ўйинда ғалаба қозонган. Ундан олдинги олти ўйиннинг эса икки марта мағлуб бўлиб, уч марта дуранг ўйнаган. Каталонияликларнинг ягона ғалабаси эса 1997 йилда Роттердамда бўлиб ўтган Европа Кубок эгалари кубоги финалига тўғри келади. Луис Энрике ҳам «кўк-анорранглилар» сафида ўйнаган ўша ўйиндаги ягона голга Роналдо муаллифлик қилган.

Ўйин атрофидаги фактлар

Франция чемпиони сўнгги тўрт мавсумда чорак финалдан ортга қайтмоқда. Ўтган мавсумда бу босқичда «Манчестер Сити» парижликларни мағлуб этган эди. 2014/2015-йилги мавсумда «Парк де Пренс»да «Барселона»дан учралган мағлубият «ПСЖ» учун ўз майдонида испан жамоаларидан қабул қилинган атиги иккинчи мағлубият эди. Бунгача 2000/2001-йилги мавсумнинг гуруҳ босқичида «Депортиво» бунинг уддасидан чиққан.

«Барса»дан учралган ушбу мағлубият парижликларнинг халқаро ўйинларда ўз майдонидаги 41 ўйинлик мағлубиятсиз церийасига чек қўйган эди. Бунгача «ПСЖ» 2006/2007 йилги мавсумдаги УЕФА Кубоги гуруҳ босқичида Тел-Авивнинг «Маккаби» клубидан 2:4 ҳисобида енгилган.

«Барселона» Франциядаги ўйинларда 4 та ғалаба, 3 та дуранг ва 3 та мағлубият қайд этган. Луис Энрике шогирдлари кетма-кет 13-мавсумида Чемпионлар лигаси нимчорак финалига чиқишни уддаламоқда. «ПСЖ» мағлуб этилса, каталонияликлар кетма-кет 10-мавсумда чорак финалга чиқиши мумкин. Ўтган мавсумда «Барса» айнан шу босқичда «Атлетико»дан енгилган эди.

Таниш чеҳралар

Парижликлар бош мураббийи Унай Эмери «Алмерия», «Валенсия» ва «Севилья» устози сифатида каталонияликларга қарши 23 марта тўқнаш келган ва ягона ғалабасини 2015-йилда «Севилья» билан нишонлаган. «Барса» бош мураббийи Луис Энрике Мадриднинг «Реал» клуби сафида ўйнаган чоғида 1992/1993-йилга УЕФА Кубоги чорак финалида «ПСЖ»дан енгилган, 1993/1994-йилги Кубок эгалари кубоги чорак финалида эса ғалаба қозонган.

«Барселона» ҳимоячиси Люка Дин 2013-2015 йилларда «ПСЖ» сафида 30 та ўйинда майдонга тушган. «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Тяго Мотта «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади ва жамоа таркибида Ла Лигада 96 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган. У каталонияликлар билан икки марта Испания чемпиони бўлган ва 2006-йилда Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган, бироқ Парижда ўтган финалда майдонга тушмаган. Парижликлар ҳимоячиси Максвелл эса 2009-2012 йилларда «Барселона» сафида ўйнаб, икки мартда Испания чемпионлиги ва Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Франция чемпионлари сафида тўп сураётган Тиаго Силва «Милан», Хесе Родиргес ва Анхел ди Мария «Реал», Алфонсо Ареола «Вилярреал», Гжегорж Криховяк «Севилья» таркибида бир неч марта «Барселона»га қарши тўқнаш келган.

«Барселона» ва «ПСЖ» таркибида бир терма жамоа сафида тўп сурувчи футболчилар ҳам талайгина. Жумладан, Тиаго Силва, Маркиньос, Лукас Моура ва Неймар Бразилия, Матюиди, Бен Арфа, Рабио ҳамда Дин, Мате ва Умтити Франция, Хавьер Пасторе, Анхел ди Мария, Месси ва Маскерано Аргентина, Эдинсон Кавани ва Луис Суарес Уругвай шарафини ҳимоя қилади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 12:10, 17.01.2017.
Ўқилди: 14854 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.