Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Жамшид Искандаровни қўлга киритишни истаган Хитой клубидан 5 миллион АҚШ доллари талаб қилинган бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби аъзоси Жамшид Искандаровнинг хизмати билан Хитой клуби қизиққан. Бу ҳақда ўзбекистонлик футбол агенти Санъат Шарипов Twitter саҳифасида айтиб ўтган.

Шарипов бунда Хитойдаги ўз манбаларига суянган. Агентнинг қайд этишича, хитойликларга Жамшид Искандаровнинг нархи 5 миллион АҚШ доллари экани айтилган. Бунда Супер лиганинг айнан қайси клуби ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдирганига ойдинлик киритилмаган.

Қизиғи шундаки, айни пайтда нуфузли Тransfermarkt.de сайти Жамшид Искандеровнинг трансфер нархини 500 минг евро деб баҳолаган.

Қайд этиш керак, Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни 7 миллион евро эвазига қўлга киритганди. У 2011 йилги мавсум «Пахтакор»дан Россиянинг «Анжи» клуби сафига 1,7 миллион евро эвазига бориб қўшилгани тахмин қилинганди.

Хитой клублари сафида бунга қадар «Пахтакор»нинг 10 га яқин футболчилари тўп сурган бўлиб, улар орасидан Камолиддин Тожиев ва Егор Кримецнинг фаолиятигина нисбатан қониқарли бўлган. Қолганлари эса 1 йилга қолмай, ортга қайтиб келган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:20, 17.01.2017.
Ўқилди: 15127 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.