«Реал» ҳимоячиси Даниэл Карвахал бир ой давомида майдонга тушолмайдиган бўлди.
Футболчи Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Севилья»га (1:2) қарши ўйинда жароҳат олган.
Энди у Чемпионлар лигасининг нимчоракфиналидан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
«Реал» - «Наполи» беллашуви 15 февраль куни ўтказилади.