«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия кубогининг нимчоракфиналидан ўрин олган «Сампдория» (4:0) клубига қарши ўйиндан сўнг, дубль соҳиби бўлган Ража Наингголан ҳақида гапирди.
«Биз режага мувофиқ ўйнадик, бироқ «Сампдория» биринчи бўлимда жиддий қаршилик қилди. Шунда баъзи муаммоларга дуч келдик. Уларни енгиб ўтиш учун бироз вақт талаб қилинди. Танаффусдан сўнг эса янада яхшироқ ўйнадик.
Наингголан ўзгача лойдан ясалган. У исталган нуқтада ўйнашга қодир бўлган кучли футболчи. Бироқ у ҳаракат эркинлигига муҳтож. Агар уни бир нуқтага михлаб қўйса, кураша олмайди. Бундай футболчи ўз имкониятларини намоён қилиши учун кўпроқ эркинликка эга бўлиши лозим» - деди Спаллетти.