Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Наполи» – «Реал»нинг навбатдаги қурбони ёки уни тўхтатадиган қаҳрамон

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Мадриднинг «Реал» клуби ушбу мавсумнинг гуруҳ босқичини иккинчи ўринда якунлаб, 15-феврал куни нимчорак финалда «В» гуруҳи ғолиби – Италиянинг «Наполи» жамоасига қарши баҳсларда ўз чемпионлигини ҳимоя қилади. Ушбу тўқнашувга чуққурроқ назар соламиз.

Аввалги ўйинлар

Иккала жамоа илгари фақатгина 1987/1988 йилги мавсум Европа Чемпионлар Кубогининг дастлабки босқичида тўқнаш келган. «Реал» дастлаб Мадридда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Диего Марадона сардорлигидаги «Наполи» ўз майдонида 1:1 ҳисобида дурангга эришган.

Ўйин атрофидаги фактлар

Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаган «Реал» кетма-кет еттинчи марта чорак финалга ўтишга ва Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи марта ғалаба қозонган ягона жамоага айланишга ҳаракат қилади. Мадридликлар Европа мусобақалари доирасида ўз майдонида ўтказган сўнгги 8 ўйинда мағлубият нималигини билмай келяпти. Жамоа «Сантяго Бернабеу»даги сўнгги 33 ўйиндан 28 тасида ғалаба қозонган. Охирги марта ўз майдонида 2014/2015 йилги мавсум нимчорак финалида «Шалке 04″дан 3:4 ҳисобидаги мағлубият қабул қилинган.

2015/2016 йилги мавсум нимчорак финалида «Рома» ҳар иккала баҳсда 2:0 ҳисобида мағлуб этилганига қарамай, «Реал» бундан олдин Италия жамоаларига қарши ўтказган икки ўйинлик плей-офф баҳсларининг кетма-кет саккизтасида мағлуб бўлган. Жумладан, 2014/2015 йилги мавсум ярим финалида Туриннинг «Ювентус» клуби мадридликларни доғда қолдирган эди. «Қироллик клуби» ўз майдонида италян жамоаларига қарши ўйинларда қуйидаги натижаларга эришган: 22 ғалаба, 3 дуранг ва 6 мағлубият.

«Наполи» учун эса бу ўз тарихидаги иккинчи нимчорак финали бўлиб, жамоа илк марта чорак финалга чиқиш учун курашади. Бундан аввал неаполликлар 2011/2012 йилги мавсумда бўлажак ғолиб «Челси»га қарши нимчорак финалда тўқнаш келган эди. Ўшанда Италиядаги баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Лондонда эса асосий вақт айнан шу ҳисоб билан «Челси» фойдасига якунлангач, қўшимча таймда лондонликлар яна бир гол уришга эришган эди.

Маурисио Сарри шогирдлари гуруҳ босқичида тўплаган 11 очконинг 7 тасини меҳмонда қўлга киритган – Киевнинг «Динамо»си ва «Бенфика» мағлуб этилиб, «Бешиктош» билан дуранг ўйналган. Ўтган мавсум бошидан буён меҳмонда ўтказган 7 ўйиндаги ягона мағлубият айнан Испанияда қабул қилиб олинган – Европа Лигаси 1/16 финалида «Вилярреал» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. «Наполи» испан жамоаларига қарши сафардаги ўйинларда 2 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган. Уйда ва меҳмонда испан жамоаларига қарши сўнгги 4 ўйинида ғалаба қозона олмаган.

Таниш чеҳралар

Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан 1996-2001 йилларда Туриннинг «Ювентус» клубида ўйнаб, «Наполи»га қарши 6 ўйинда мағлубиятга учрамаган (3 ғалаба ва 3 дуранг). 1996 ва 1997 йилларнинг ноябр ойида ўтган баҳсларда «Наполи» дарвозасини ишғол қилган. «Реал» ҳужумчиси Алваро Мората эса «Ювентус» таркибида «Наполи»га қарши 4 марта ўйнаб, 3 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган ва гол ура олмаган. Матео Ковачич «Интер» таркибида «Наполи»га қарши 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган.

«Реал» тарбияланувчиси бўлган «Наполи» футболчиси Хосе Калехон мадридликларнинг 2-жамоаси «Кастиля» таркибида 2006-2008 йилларда 42 ўйинда 21 гол урган. Кейин «Эспанёл» таркибида ўтказган уч мавсумида «Реал»га қарши ўтказган ўйинларининг учаласида ҳам мағлуб бўлган. «Реал»нинг асосий жамоасига қайтиб, икки мавсум давомида 55 ўйинда майдонга тушган ва 8 та гол урган.

«Наполи» ҳимоячиси Раул Албиол эса 2009-2013 йилларда «Реал» сафида Ла Лигада 81 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. «Хетафе» ва «Валенсия» таркибида ўйнаган кезларида эса «Реал»га қарши ўйинларда 4 ғалаба, 1 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган. «Хетафе» сафида 2005 йилда мадридликлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, «Валенсия» сафида 2007 йилда «Реал» билан ўйинда майдондан четлатилган.

Серхио Рамос, Дани Карвахал, Начо, Лукас Васкес, Иско, Алваро Мората Пепе Рейна, Раул Албиол ва Хосе Калехон билан Испания терма жамоасида, Матео Ковачич ва Лука Модрич Марко Рог ва Иван Стринич билан Хорватия терма жамоасида бирга тўп суради.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:32, 21.01.2017.
Ўқилди: 10410 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.