«Марсель» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуднинг яна Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
L'Equipe нашрининг хабарига кўра, Лондоннинг «Арсенал» клуби «Манчестер Юнайтед»нинг 24 ёшли тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Франция клуби молиявий фэйр-плей билан боғлиқ муаммолар сабабли ўз юлдузи билан хайрлашишга мажбур бўлиши мумкин, бироқ бунинг учун тахминан 80 миллион евро талаб қилади.
Якунланган мавсумда Мэйсон Гринвуд «Марсель» сафинда барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол ва 11 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали экспертлари инглиз футболчисининг трансфер баҳосини 55 миллион еврога баҳолашмоқда, унинг амалдаги шартномаси эса 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













