Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Андижон» етакчи футболчиларни сақлаб қолади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ҳам ўз қароргоҳида олиб бораётган андижонликлар бош мураббий Виталий Легай қўл остида икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда.

Унга маҳаллий мураббийлар Абдурашид Исмоилов, Расул Раҳмонов ва Бекзод Турғунов кўмаклашмоқда.

Эрталабки машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарлик машқларига қаратилмоқда. Тушликдан кейин эса Шўрбулоқ даҳасида жойлашган сунъий қопламали майдонда техник-тактик машғулотлар устида ишламоқда.

Бугунги кунда бир қатор янги футболчилар кўрикда бўлиб турибди. Шуни айтиш лозимки, ўтган мавсум «бургутлар» шарафини ҳимоя қилган Иброҳим Отахонов, Фарҳод Бекмуратов, Анвар Бердиев каби етакчи ўйинчилар жамоада қолиб фаолиятини давом эттириши аниқ бўлди. Ушбу йиғин чоғида мураббийлар штаби асосан водийлик футболчиларни кўздан кечирмоқда. Таркибда ўттиздан зиёд футболчилар ўрин олганини эътироф этиш лозим.

Мураббийлар кўрикдаги ўйинчиларни нафақат машғулот жараёнида балки синов-назорат баҳслари орқали ҳам текшириб бормоқда. Хусусан яқинда «УзТонгХонгКо» (завод жамоаси) билан беллашиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонилди. Ушбу баҳсда андижонликларнинг ҳар икки голига ҳам иқтидорли ҳужумчи Сирожиддин Еттибоев муаллифлик қилди. Асли андижонлик бўлган ушбу 18 ёшли футболчи бунгача Қаршининг «Насаф-2» жамоасида ўйнаб келаётганди. Ҳозирча у кўрикдан ўтмоқда.

«Андижон»нинг навбатдаги синов-назорат учрашуви бугун Фарғонанинг «Нефтчи» ёшлар жамоасига қарши кечди. Виталий Легай шу куни икки ҳил таркибдан фойдаланди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда эса мухлислар 4та гол кўришди. Якуний ҳисоб эса 3:1 бўлди.

Биринчи таймдаги таркиб: Азизбек Абдуллаев (Даврон Жўрақулов), Артур Маматказин, Шояд Муллажонов, Мансур Маҳсудов, Аҳрор Ўктамов, Муҳаммад Расулов, Аброр Комилов, Фарруҳ Бекмуратов, Жаҳонгир Мақсудов, Шукур Жумабоев, Алишер Абдувоҳидов.

Иккинчи бўлимда эса: Даврон Жўрақулов (Фарруҳ Турдалиев), Дилмурод Маҳмудов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Акбар Ходжаев, Ғайрат Жўраев, Мақсуд Маҳмудов, Фарҳод Бекмуратов, Бахтиёр Қосимов, Иброҳим Отахонов, Алишер Абдувоҳидов, Шохжаҳон Аббосов.

Шунингдек яна бир нечта андижонлик ёш футболчиларга ҳам имконият берилди.

Учрашувда Бахтиёр Қосимов билан Алишер Абдувоҳидов пенальтидан тўп киритган бўлса, Фарҳод Бекмуратов чап қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб аниқ зарбаси билан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Таркибга назар ташласангиз ўткан мавсум «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган, Маҳамаджонов, Жўраев, Аббосов каби футболчиларни кўришингиз мумкин. Шунингдек тажрибали футболчи Санжар Асқаралиев ҳам айни дамда «Андижон» машғулотларида иштирок этаётганини таъкидлаш лозим. «Нефтчи» ёшларига қарши баҳсда Асқаралиев билан бирга Анвар Бердиев маълум сабабларга кўра иштирок этмади.

Мураббийлар штаби ўтказилаётган учрашувлардан сўнг кўрикда бўлиб турган айрим футболчиларга жавоб бериб, бошқа ўйинчиларни таклиф этиб синовдан ўтказиб бормоқда.

Дарвоқе, келаси ҳафтадан Фарғонада старт оладиган анъанавий турнир - «Ҳоким Кубоги»да андижонликлар ҳам иштирок этади. Ушбу мусобақа ҳам жамоа учун фойдали бўлиши табиий. Селекция жараёни эса мавсум стартига қадар давом этади.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 18:28, 21.01.2017.
Ўқилди: 6057 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.