Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Ла лига. «Барселона» «Эйбар» тўсиғидан осон ўтди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 19-тури доирасида "Эйбар" майдонида меҳмон бўлган "Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

"Эйбар" ўз майдонида ҳар қандай жамоага жиддий қаршилик кўрсата оладиган жамоа. Мезбонлар биринчи бўлимнинг ўрталаригача "Барса" футболчиларига нисбатан кучли прессинг намойиш қилиб, уларга ўз ўйинларини топиб олишга имконият бермади.

Ўйиннинг 32-дақиқасида каталонияликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Мессининг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Денис Суарес эса 22 метрлардан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Энрике шогирдлари танаффусга қадар ҳисобни йирик кўринишга келтиришлари мумкин эди. Бироқ яккама-якка вазиятда Неймарнинг зарбасини "Эйбар" посбони қайтарган бўлса, Луис Суареснинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлим бошида эса Месси ўз имкониятидан самарали фойдаланди. Лео тўпни Луис Суаресга узатди ва ўзи меҳмонлар жарима майдончаси томон югурди. Уругвайлик футболчи ўз вақтида жамоадоши томон узатма берди. Месси дарвозабон билан юзма-юз вазиятда тўпни дарвозага жойлади.

Орадан кўп ўтмасдан Луис Суарес ҳам ўз ҳисобига гол ёзишга муваффақ бўлди. У рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва яқин бурчакни аниқ нишонга олди.

Сўнгги дақиқаларда майдон эгалари икки марта гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Аммо бир вазиятда Тер Штеген, иккинчисида эса ноаниқ зарба тўпнинг дарвозадан ўрин олишига халал берди.

Қўшиб берилган дақиқаларда эса Неймар ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди ва якуний ҳисобни ўрнатди — 0:4.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 41тага етказди ва жамоа биринчи даврани 3-ўринда якунламоқда. "Кўк-анорранглилар" "Реал"дан 2, "Севилья"дан 1 очко ортда қолишмоқда.

Испания Ла лигаси, 19-тур
Эйбар – Барселона 0:4 (0:1)
Голлар: 0:1 – 31 Суарес, 0:2 – 50 Месси, 0:3 – 68 Суарес, 0:4 – 90 Неймар.
Эйбар – Йоэль, дос Сантос, Луна (Ривера, 82), Капа, Лежен, Эскаланте, Дани Гарсия, Гонсалес (Рико, 74), Леон, Инуи (Пенья, 78), Энрик.
Барселона – тер Штеген, Матье, Умтити, Альба, Сержи Роберто (Алеиш Видаль, 65), Ракитич, Бускетс (Суарес, 10), Туран, Неймар, Месси, Суарес (Пако Алькасер, 76).
Огоҳлантиришлар: Эскаланте (26), Капа (39), Туран (42), Энрик (44).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:38, 23.01.2017.
Ўқилди: 12733 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.