Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

АПЛ: 22-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасида 22-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор қизиқарли ўйинларни кузатдик.

“Ливерпуль” ўз уйида ютқазди

“Ливерпуль” жамоаси ўз майдонида “Суонси” жамоасига қарши майдонга тушди ва мағлубиятга учради. Айтиш керакки, ушбу ўйинда мерсисайдликлар аутсайдер жамоа томонидан кучли қаршиликка учрадилар.
21 январь. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони. 53169 томошабин.
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Ливерпуль” – “Суонси” - 2:3
Голлар: Льоренте, 48 (0:1). Льоренте, 52 (0:2). Фирмино, 55 (1:2). Фирмино, 69 (2:2). Сигурдссон, 74 (2:3).

“МЮ”да дуранг

“Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда “Сток Сити”га қарши майдонга тушди ва мағлубиятдан қутулиб қолди. Хуан Мата ўз дарвозасига гол уриб қўйган бўлишига қарамай, манкунианликлар Ферги таймда Рунининг чиройли голи эвазига 1 очкога эга бўлишди.
21 январь. Сток-он-Тренте. "Британниа" стадиони. 27423 томошабин.
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Сток Сити” – “Манчестер Юнайтед” - 1:1
Голлар: Мата, 19 – ўз дарвозасига (1:0). Руни, 90+4 (1:1).

Марказий ўйинда дуранг

“Тоттенхэм” жамоаси сафарда “Манчестер Сити”га қарши ўйнади ва жанговар дуранг қайд этди. Аввалига “шаҳарликлар” ҳисобда олдинга ўтиб олишганди, лекин кейинчалик лондонликлар иккита гол киритиб, мағлубиятдан омон қолишди.
21 январь. Манчестер. "Иттиход" стадиони. 54402 томошабин.
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Манчестер Сити” – “Тоттенхэм” - 2:2
Голлар: Сане, 49 (1:0). де Брюйне, 54 (2:0). Алли, 58 (2:1). Сон Хин Мин, 77 (2:2).

“Эмирейтс”даги триллер

“Арсенал” жамоаси ўз майдонида “Бернли” клубига қарши майдонга тушди ва ғалаба қозонди. Ўйин кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 7 дақиқа ичида иккита пенальти белгиланди ва якунда “Арсенал” ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
22 январь. Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 59955 томошабин.
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Арсенал” – “Бернли” - 2:1
Голлар: Мустафи, 59 (1:0). Грей, 90+3 - пенальтидан (1:1). Санчес, 90+7 - пенальтидан (2:1).

“Челси” — яққол пешқадам

“Халл Сити” жамоаси сафарда “Челси” клуби меҳмони бўлди ва қийин кечган учрашувда мағлубиятга учради. Конте шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг ўзидан кейинги жамоадан 8 очкога ўзиб кетди. Ҳозирча уларга етиб олиш бироз мушкулдек кўринмоқда.
22 январь. Лондон. "Стэмфорд Бриж" стадиони. 41605 томошабин.
Бош ҳакам: Нил Суорбрик (Ланкашир).
“Челси” – “Халл Сити” - 2:0
Голлар: Диего Коста, 45+7 (1:0). Кэхилл, 81 (2:0).

“Эвертон”да ғалаба

“Кристал Пэлас” жамоаси ўз уйида “Эвертон”ни қабул қилди ва мағлубиятга учради. Мерсисайдликлар сўнгги ўйинларда ғалабаларга эришиб, евроҳудудларга яқинлашиб келмоқда. Шу кетишда бўлса, “Манчестер Юнайтед”ни қувиб ўтишлари ҳам мумкин.
21 январь. Лондон. "Селхерст Парк" стадиони. 25594 томошабин.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Кристал Пэлас” – “Эвертон” - 0:1
Гол: Коулмен, 87 (0:1).

Қолган-қутганлар

21 январь. Борнмут. "Виталити Стэдиум" стадиони. 11123 томошабин.
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Борнмут” – “Уотфорд” - 2:2
Голлар: Кабаселе, 24 (0:1). Кинг, 48 (1:1). Дини, 64 (1:2). Афобе, 83 (2:2).

21 январь. Вест Бромвич. "Хауторнс" стадиони. 24380 томошабин.
Бош ҳакам: Крейг Поусон (Лондон).
“Вест Бромвич” – “Сандерленд” - 2:0
Голлар: Флетчер, 30 (1:0). Брант, 36 (2:0).

21 январь. Мидлсбро. "Риверсайд" стадиони. 30848 томошабин.
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Мидлсбро” – “Вест Хэм” - 1:3
Голлар: Кэрролл, 9 (0:1). Стуани, 27 (1:1). Кэрролл, 43 (1:2). Кальери, 90+5 (1:3).

22 январь. Саутгемптон. "Сент-Мэрис" стадиони. 30548 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Саутгемптон” – “Лестер” - 3:0
Голлар: Уорд-Проуз, 26 (1:0). Родригес, 39 (2:0). Тадич, 85 - пенальтидан (3:0).

Тур жазолари

22-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 29та сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатилди.

22-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчилар
Фернандо Льоренте – 2та (“Суонси”)
Роберто Фирмино – 2та (“Ливерпуль”)
Эндрю Кэрролл – 2та (“Вест Хэм”)

Энг тезкор гол
Эндрю Кэрролл – 9-дақиқа (“Мидлсбро” – “Вест Хэм”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Андре Марринер – 6та (“Манчестер Сити” – “Тоттенхэм”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар
Майкл Оливер – 1та (“Саутгемптон” – “Лестер”)
Энтони Тэйлор – 1та (“Кристал Пэлас” – “Эвертон”)

Энг кўп томошабин
“Эмирейтс” стадиони — 59955 томошабин

Энг кам томошабин
“Витэлити Стэдиум” стадиони — 11123 томошабин

Тўпурарлар:
15та - Алексис Санчес (“Арсенал”, 1), Диего Коста (“Челси”)
14та - Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1)
13та - Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”, 3)
12та - Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 5), Ромелу Лукаку (“Эвертон”)
11та - Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3), Деле Алли (“Тоттенхэм”)

Тур ўйини

Турнинг энг қизиқарли ўйини, албатта, “Арсенал” ва “Бернли” ўртасидаги учрашув бўлди. Ўйинда мезбонлар ишончли тарзда ғалабага эришди. АПЛга хос жиҳат — қўшимча вақтларда кутилмаган бурилишлар кузатилди.

22-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)
Том Хитон (“Бернли”, 3) - Шеймус Коулмен (“Эвертон”, 3), Гэри Кэхилл (“Челси”, 2), Шкодран Мустафи (“Арсенал”, 1), Крис Брант (“Вест Бромвич”, 2) - Жек Уилшир (“Борнмут”, 1), Том Дэйвис (“Эвертон”, 2), Гильфи Сигурдссон (“Суонси”, 2) - Фернандо Льоренте (“Суонси”, 2), Эндрю Кэрролл (“Вест Хэм”, 1), Диего Коста (“Челси”, 6).

22-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)

22-турнинг энг яхши футболчиси “Суонси” ҳужумчиси Фернандо Льоренте бўлди. Жуда муҳим учрашувда у кучли рақибга нисбатан чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга ўз ҳисобига дубль ҳам ёздириб қўйди.

23-тур ўйинлари
1 февраль, сешанба
“Арсенал” – “Уотфорд”, соат 00:45
“Бернли” – “Лестер”, соат 00:45
“Борнмут” – “Кристал Пэлас”, соат 00:45
“Мидлсбро” – “Вест Бромвич”, соат 00:45
“Сандерленд” – “Тоттенхэм”, соат 00:45
“Суонси” – “Саутгемптон”, соат 00:45
“Ливерпуль” – “Челси”, соат 01:00
2 февраль, чоршанба
“Вест Хэм” – “Манчестер Сити”, соат 00:45
“Манчестер Юнайтед” – “Халл Сити”, соат 01:00
“Сток Сити” – “Эвертон”, соат 01:00

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 12:09, 23.01.2017.
Ўқилди: 6548 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.