Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Жароҳатлар гирдобидаги «Реал»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич ўнг оёғидаги жароҳат туфайли сафдан чиққани ҳақида баёнот берди. Бу билан Модрич ҳам жамоанинг жароҳатланган футболчилар жамланган узун рўйхатига киргани маълум қилинди. Сўнгги ҳафталар давомида кенгайиб бораётган ушбу рўйхат Зидан учун жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

2016 йилнинг охирини анча тиғиз ўтказиб, ўз совринлари қаторига Клублари ўртасидаги Жаҳон кубогини ҳам қўшиб қўйган «Реал»нинг мураббийлар штаби янги йилда йўқотишлар таъсирини ва жароҳатлар хавфини камайтиришга қаратилган тайёргарлик режасини ишлаб чиққан эди: иккинчи даврадан олдин қисқароқ йиғин, Ла Лига ва Қирол кубогида кўпроқ ротациялар, ва ҳоказо.

Бироқ ушбу рўйхатни кенгайишдан ҳеч нарса тўхтата олмаяпти. Мавсум бошидан «Реал»нинг 19 нафар футболчиси 33 та турли даражадаги жароҳатлар олган. Зидан мавсум давомида ҳар бир ўйинда фойдаланиши мумкин бўлган футболчилар сони 4 нафарни ташкил этган: Кико Касиля, Рубен Янес (учинчи дарвозабон), Начо ва Мариано. Бошқача айтганда, францийалик мутахассис қўл остида ҳеч қачон оптимал таркиб бўлмаган.

Ҳозирги жароҳатлар эса январ бошида кўзда тутилган ротатсиялардан фойдаланишга имкон бермайди ва Зиданни жамоа таркибини ўзгартиришга ундайди. Жумладан, у ҳимояни бутунлай қайта қуришига тўғри келади: Марсело ва Карвахалнинг жароҳати туфайли қанот ҳимоясида бошқа футболчилар ўйнашига тўғри келади. «Малага» билан ўйиндан олдин Данило ҳам туйган оғриқлар бу муаммони янада чуқурлаштиради. Ягона яхши янгилик – яқинда Фабио Коэнтрау сафга қайтди.

Зиданнинг ўзи ҳам матбуот анжуманида бу муаммодан ташвишда эканлигини ва жароҳатларни камайтириш йўлини топиш лозимлигини маълум қилган. Модричнинг жароҳати ярим ҳимояни ҳам қийин аҳволда қолдиради. Гарет Бэйл ҳали ҳам сафга қайтмагани эса ачинарли. Хуллас, «Реал»ни камида жуда қийин бир ой кутиб турибди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:34, 23.01.2017.
Ўқилди: 14183 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.