"Эвертон"дан "Милан"га ижарага ўтган ҳужумчи Херард Деулофеу ҳиссиёлари билан ўртоқлашди.
"Милан" - Италиянинг энг буюк клуби. Мен жуда хурсандман, чунки бу ерга келишни анчадан буён хоҳлаётган эдим. Бу буюк клуб ва умид қиламанки, чоршанба куни "Ювентус"га қарши ўйнайман. Ҳозир янги жамоадошларим билан шуғулланишдан завқ оляпман. Мен ўнгдами, чапдами, фарқи йўқ, ўйнашни истайман.
"Милан" - чемпионлар лигасини етти марта ютган тарихи бой жамоа эканлигини ҳаммага маълум."Милан"да жуда кўп буюк футболчилар ўйнаган", - дейди Деулофеу.