Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хархаша

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта Эрон терма жамоаси атрофида тарқалган хабарлар билан қизиқарли ўтди. Аввалига эронликлар бош мураббийи Карлуш Кейруш истеъфога чиқишга қарор қилганини маълум қилди. Бу ҳақда мураббийнинг шахсан ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида айтиб ўтди. Шунга монанд Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти ҳам дарров хабар чиқара қолди. Бироқ бу янгиликнинг умри узоқ бўлмади. Орадан бир кун ўтар-ўтмас, Эрон футбол федерациясининг Кейруш билан хайрлашмаслиги аниқ бўлди. Мазкур масалага бағишланган матбуот анжуманида айтилишича, мураббий билан боғлиқ келишмовчиликларга барҳам берилиб, у ўз жойида қоладиган бўлган.

Албатта, бу ҳақда сиз ҳам эшитиб улгурган бўлсангиз керак. Шундай экан, айтилганларни яна такрорлаш истагида эмасмиз. Аммо бир жиҳатга эътиборингизни қаратсак. Фикримизни тўлиқ ифодалаш учун Карлуш Кейруш нима учун кетишга қарор қилганини яна бир бор эслаб ўтиш лозим бўлади.

- Дўстлар, федерация президенти билан беш соатлик суҳбатдан сўнг терма жамоадан кетиш ҳақида ариза ёздим», - деди португалиялик мутахассис истеъфо ҳақида маълумот бераркан. - Терма жамоанинг ЖЧ-2018 саралаш баҳсларига тайёргарлик режаларини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароит йўқлиги, федерацияга қарши бўлганларнинг кўплиги, терма жамоа ғалабасини ўйламайдиган спорт агентлари борлиги учун шу қарорга келдим. Мағлубиятсиз бир йил, ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичида гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турганимиз, Эрон ФИФА рейтингида Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлганидан кейин ҳам ЭФФ тайёргарлик режасини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароит ҳамда ваколат йўқлигини айтмоқда. Шу сабабли кетишга қарор қилдим».

Бироқ бу кетиш амалга ошмади. Нима учун? Бунинг сабаблари кўп ва ўзингиз ҳам яхши биласиз. Ахир ким ҳам ўтган йил давомида бирор марта мағлубиятга учрамай, айни вақтда ЖЧ саралашида биринчи ўринда бораётган мураббий билан хайрлашишни истайди? Боз устига, Кейруш Эрон терма жамоаси бошқарувидан кетишни сидқидилдан хоҳламаганини тахмин қилиш қийин эмас. Тўғри-да, шунча ишни амалга ошириб қўйгандан кейин, шунчаки, ташлаб кетишнинг ўзи бўладими?

Агар ҳозир форслар термаси бош мураббийи барибир кетмаслигини олдиндан билган эдим, десам, аниқки, ишонмайдиганлар кўпаяди. Шундай бўлса-да, таъкидлаб қўяй, шахсан ўзим португалиялик мутахассиснинг ўрнига бошқаси тайинланмагунга қадар бу гап-сўзларга ишонмай туришни маъқул кўргандим. Нима учун? Чунки Кейруш билан бунга ўхшаш ҳолат илгари ҳам рўй берган, аммо барибир, ўз ўрнида қолганди. Шунчаки, унинг иш услуби шунақа. Бирор-бир талаби амалга ошмай қолса, дарҳол кетиш ҳақида дағдаға қилишга ўтади. Шу вақтгача ёзган аризалари ҳам беш-олтита бордир... Қизиқ томони, ҳар сафар унинг «дўқи» иш бериб, Кейрушнинг айтгани айтган, дегани деган бўлиб келмоқда. Бу сафарги «хархаша» ҳам истисно бўлмади. Аммо бизнинг мақоламиз бу ҳақда эмас. Эронликлар ўз йўлига, бизни ўз жамоамиз кўпроқ қизиқтиради.

Яхши биласиз, Ўзбекистон миллий термасининг иш режасида ҳам ўзгаришлар бўлиб туради. Ҳатто, айтиш мумкинки, Эрондагидан ҳам кўпроқ. Аммо бизнинг мураббийлар кўп эътибор бермайдилар. Борига қаноат қилиб, муаммоларни ортга ташлаб кетаверадилар. Ўртоқлик ўйини бекор қилиндими? Ҳечқиси йўқ, «оқларга-кўклар» ўйнаб қўяверадилар. Легионерлар йиғинда иштирок эта олишмаса, ўрнига маҳаллий футболчиларни чақириш мумкин. Гарчи улар барибир, расмий учрашувларда иштирок этишмаса-да. Яна ташкилотчилик борасида катта-кичик муаммоларга қўл силтаб кетавериш ҳам бизнинг мураббийларга хос. Улар Кейруш каби инжиқ эмаслар, борига ҳам, йўғига ҳам кўниб кетаверишади. Аммо бу «кўнишлар» натижага таъсир ўтказмаяптими? Эрон терма жамоаси Кейруш билан бир марта мундиалда иштирок этди ва иккинчисига ҳам анча яқин турибди. Биз-чи?

Очиғини айтсак, Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган мураббийлар орасида охирги марта жиддий талаб қўя олгани Абрамов бўлган, десак, адашмасак керак. Вадим Карленович терма учун керак бўлган шароитни ҳар қандай йўл билан бўлса-да талаб қила оларди. Шу сабаблидир, миллий жамоа тарихидаги энг яхши натижа айнан унга тегишли бўлиб турибди - Осиё кубоги ярим финали. Аммо кейин на Миржалол Қосимов ва на Самвел Бабаян шундай натижага эриша олишди.

Халқимизда «Бола йиғламаса, она сут бермайди», деган мақол бор. Гарчи бу нақл бироз қўполроқ чиқса ҳам, барибир, ушбу мақолани қўллашга аҳд қилдик. Карлуш Кейруш қачон «йиғлаш» кераклигини яхши биладиган «бола» чиқиб қолди ва ўз ўрнида «йиғлаб бермоқда». Бизникилар-чи? Қачон бизникилар ҳам «йиғлашни» ўрганадилар?

АБДУЛЛОҲ, "Интерфутбол" гахетаси.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:54, 24.01.2017.
Ўқилди: 11708 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.