«Палермо» бош мураббийи Эуженио Корини қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилди.
Бироқ баъзи манбаларнинг, шу жумладан Sky, Tuttomercatoweb ва Gazzetta dello Sport хабарига кўра, мутахассис жамоани тарк этиш ҳақида ўзи қарор қабул қилган.
Агар бу хабарлар тасдиқланса, Корини жорий мавсумда «Палермо»ни тарк этган учинчи мураббий бўлади. Ўтган мавсумда эса жамоада 9 нафар (!) мураббий ишлаган эди.
Айни пайтда «Палермо» А серияда 17-ўринда бормоқда.