«Ливерпуль» клубининг бразилиялик яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо янги шартнома имзолади.
24 ёшли футболчи яна 5 йил давомида клуб сафида ўйнайдиган бўлди, деб хабар бермоқда BBC.
Эндиликда Коутиньо клубдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланган. Унинг маошининг миқдори сир тутилмоқда.