"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия лигаси кубогида "Саутгемптон"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) фикрларини билдирди.
"Рақиб ҳар икки ўйинда ҳақли ғалабага эришди. Биз яхши ҳаракат қилдик, иккинчи бўлимда кўпроқ вазият яратдик, "Ливерпуль" устунлик қилди.
Ҳакам Лонгнинг қўли билан ўйнаганини кўрмади, бундай ўйинда бу яхши эмас.
Гол уриш учун 7та яхши вазият бўлди. Биз уришимиз керак эди, аммо бу содир бўлмади ва биз ютқаздик. Мен ўйиндан қониқдим, аммо натижадан эмас.
Ҳакамнинг ҳуштагини эшитсак, яхши бўларди. Бунга жорий мавсумда кўп дуч келяпмиз. "МЮ" бизга офсайддан гол урса - ҳуштак йўқ, бугун эса ренальти бўлган эди - ҳакам яна жим", - дейди Клопп.