«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике ярим ҳимоячи Андреса Иньестани адабий қаҳрамон Гарри Поттерга ўхшатди.
«Денис Суарес Иньестанинг ўрнини боса оладими? Нима учун боса олмаслиги керак? Ўйинчилар ўсиб боришлари керак. Шунинг учун Суарес ҳам ривожланиши лозим. Лекин Иньеста — бу Гарри Поттер. У майдонда сеҳр яратади, бунақасини топиш қийин. Денис эса тўғри йўналишда ҳаракатланмоқда. Умид қиламан, у Андреснинг ўрнини боса олади.
Голлар унинг руҳий ҳолатини кўтаради. У керак пайтда жарима майдончасига келди, аммо у янада самаралироқ ҳаракат қилиши лозим. Денис — «Барса Б»дан кетиб, ортга қайтган кам сонли футболчилардан бири. Шунингдек, унинг тўпсиз ўйнаш хислатини ҳам таъкидлаш керак. Буни ҳамма ҳам пайқайвермайди. Ўйинда сиз тўп билан бир-бир ярим дақиқа ҳаракат қилишингиз мумкин. Агар сиз тўпсиз ўйнашни билмасангиз, юқори даражада сизда имконият бўлмайди. Денис бу тушуниб турибди, жамоадошлари уни яхши кўришади», — дейди Луис Энрике.
Испания кубогининг чорак финал босқичи доирасида «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда «Барселона» 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди, Денис Суарес эса "дубл"га эришди.