Lastround.ru сайти Флойд Мейвезернинг промоутерлик компаниясидаги боксчилар ҳақида ҳикоя қилди.
Флойд Мейвезернинг промоутерлик компанияси сайтида расман 26 боксчи саналган, улардан бири аёл боксчидир. Боксчиларнинг ўртача ёшига назар солинса, Мейвезер асосоан ёшларга ва унча таниқли бўлмаган жангчиларга таянмоқда.
Бир неча ҳафта олдин компаниянинг энг катта умиди Жервонт Девис жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Mayweather Promotions'нинг ўзбекистонлик жангчиси билан танишинг.
Санжарбек Раҳмонов
Ёши: 27 да
Рекорд: 6-0-1 (3 КО)
Нимаси билан қизиқ: Мейвезернинг промоушенидаги МДҲ мамлакатларининг ягона вакили.
Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари бронза медали соҳиби Санжарбек Раҳмонов Флойд Мейвезер билан 2015 йилнинг июнида шартнома имзолаган. Шу ойнинг ўзида Санжарбек бош жанги Эдриэн Бронер ва Шон Портер тўқнашуви бўлган бокс кечасида дебют қилди.
Санжарбекнинг иккинчи жанги шахсан Мейвезернинг хайрлашув кечасида бўлди. Санжарбек профессионал фаолиятининг ўта қийин бошлаангани ҳақида гапирган. Раҳмонов биринчи бокс спаррингидан сўнг фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаган. Аммо ҳаммаси ортда қолди. Ўзбекистонлик боксчи ўзининг саккизинчи жангини 24 февраль куни ўтказади.