Кириш Регистрация
15/03 00:45 Женоа 2-1 Лечче
15/03 01:00 Лас-Пальмас 2-2 Алавес
15/03 17:55 Шўртан 0-2 Бунёдкор
15/03 18:00 Вальядолид 0-1 Сельта
15/03 19:00 Монца 1-1 Парма
15/03 19:00 Удинезе 0-1 Верона
15/03 19:30 Андижон 1-1 Насаф
15/03 20:00 Эвертон 1-1 Вест Хэм
15/03 20:00 Ипсвич 2-4 Ноттингем Форест
15/03 20:00 Манчестер Сити 2-2 Брайтон
15/03 20:00 Саутгемптон 1-2 Вулверхэмптон
15/03 20:15 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 20:15 Динамо 1-0 Машъал
15/03 22:00 Милан 2-1 Комо
15/03 22:30 Вильярреал 1-2 Реал Мадрид
15/03 22:30 Борнмут 1-2 Брентфорд
16/03 00:45 Торино 1-0 Эмполи
16/03 01:00 Жирона 1-1 Валенсия
16/03 16:30 Венеция 0-0 Наполи
16/03 17:45 Сурхон 0-2 Хоразм
16/03 18:00 Леганес 2-3 Бетис
16/03 18:30 Арсенал 1-0 Челси
16/03 18:30 Фулхэм 2-0 Тоттенхэм
16/03 19:00 Болонья 5-0 Лацио
16/03 19:30 Сўғдиёна 2-3 Навбаҳор
16/03 20:00 Рома 1-0 Кальяри
16/03 20:00 ОКМК 2-0 Пахтакор
16/03 22:00 Фиорентина - Ювентус
16/03 22:30 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
16/03 22:30 Осасуна - Хетафе
17/03 00:00 Лестер - Ман. Юнайтед
17/03 00:45 Аталанта - Интер
17/03 01:00 Атлетико - Барселона

Тожикистон футбол федерацияси кучли бешлик чемпионатларини трансляция қиладиган «Футбол» каналини ишга туширади

Баҳо:
+ | -

Тожикистонда «Футбол» телеканали ишга тушади. Мамлакат футбол федерацияси қошида очилаётган янги телеканал ҳақида ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2017 йилни «Ёшлар йили» деб эълон қилган. Шундан келиб чиқиб, мамлакат футбол федерацияси ёшлар учун аталган йилда «Футбол» канали очишни режалаштирган.

Тез орада фаолиятини бошлайдиган телеканал фақатгина битта соҳани ёритишга ихтисослаштирилган Тожикистондаги илк телеканал бўлади ва у замонавий талаблар асосида фаолият олиб бориб, HD форматда эфир юзини кўради.

Янги очилаётган «Футбол» канали фақатгина Тожикистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар, мамлакат юқори ва қуйи дивизиони учрашувларини ёритибгина қолмай, Осиё миқёсидаги мусобақаларга ҳам эътибор қаратади ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси, ОФК кубоги, Осиё чемпионати каби турнирларни ҳам трансляция қилади. Унда, шунингдек, Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси, Англия Премьер-лигаси, Испания Ла лигаси, Италия А серияси, Германия Бундеслигаси ва Франция чемпионатларини ҳам томоша қилиш мумкин, деб ёзилган федерация хабарида.

Телеканал эфирлари жаҳон даражасидаги юлдузларга бағишланган кўрсатувлар, клублар ва терма жамоалар фонида тайёрланган таҳлилий дастурдар билан бойитилади. Айни вақтда «Футбол» каналини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, бир ҳафта муқаддам Ўзбекистонда ҳам «Футбол-ТВ» канали фаолиятини бошлаш арафасида экани борасида хабар чиққанди. Мазкур канал нималарни қамраб олишига эса ойдинлик киритилмаган. Аниқ томони шуки, у Ўзбекистон футбол федерацияси қошида очилмайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:57, 27.01.2017.
Ўқилди: 7265 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz