Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Руни «Манчестер Юнайтед»га ҳали ҳам керакми?

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта Уэйн Рунига йўналтирилган олқишларга бой бўлди. «Сток Сити»га урган голи билан «Манчестер Юнайтед»нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарига айланган ҳужумчининг фаолияти давомида ташлаган ажойиб қадамлар кўпчилик томонидан бирма-бир ёдга олинди.

Бироқ энди Руни фаолиятининг қолган қисмини ҳам шундай ўтказишни ўйлаш вақти келди. «Бу катта шараф. Мен жамоа сафига қўшилганимда буни хаёлимга ҳам келтирмаган эдим, бироқ энди бундан фахрланаман. Ҳали олдинда кўп нарса бор. Фаолиятим якунланганда ортга қарашга арзийдиган, болаларим фахр билан эслайдиган кўрсаткич бу», – деди Рунининг ўзи.

Бундан ҳам муҳимроғи, «манкунианлар» бош мураббийи Жозе Моуриньо 10-рақам соҳиби келажакда яхшироқ ўйин кўрсатишига умид билдирди: «Менимча, сиз бугун ва эртага 24 соат давомида Уэйннинг рекорди ҳақида гапирсангиз бўлади, бироқ кейин у яна одатий ролига қайтиши керак. Мавсум бошидан буён у ўзига бўлган босимни енгиб келяпти. Бу ажойиб натижа, ҳаёт эса давом этади».

Шу аснода Руни сермаҳсуллик борасида «Манчестер Юнайтед»даги энг ёмон мавсумини ўтказаётганини эсдан чиқармаслик лозим. 2016/2017-йилги мавсумда у ҳозиргача жами 5 та гол уришга эришган. Энг ёмони эса бу кўрсаткич унинг майдондаги ўйинининг акс этишидир. Ҳатто Моуриньо ҳам жамоа сардори мавсум бошидан буён кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмаётгани ва энди у ўзидан кутилаётган умидни оқлаши лозимлигини эътироф этди.

Агар у ўз ўйинини кескин равишда яхшилашга эриша олмаса, Рунининг «Олд Траффорд»да тарихга кириб улгуруган фаолияти тезда поёнига ҳам етиши мумкин. Жамоа билан 2019-йил ёзигача яхши шартномага эга бўлишига қарамай, 31 ёшли футболчи захирада қолишдан кўра кўпроқ асосий таркибда ўйнашни исташи табиий.

Руни бунгача «Манчестер Юнайтед»да фақат бир мавсумда тўққиз мартадан кўп захирадан ўйинга қўшилган. Бу 2008/2009-йилги мавсумда асосан УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўйинлари эвазига ва жамоа кетма-кет иккинчи йил Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга уриниши туфайли юз берган ва Руни 10 марта ўйинни захирада бошлаган. Ҳозирги мавсумда эса бунинг сабаби унга дам бериш эмас, балки у асосий футболчилардан ҳисобланмаслигидир.

Руни «Манчестер Юнайтед» унга муҳтож бўлганида ўзининг аввалги формасини кўрсата олмади. Моуриньо унинг келаётган ҳафталарда яна ўсишга эришишига билдирган умиди эса узоғи билан унинг сўнгги 1-2 мавсумдаги даражасига қайтишдга бўлган умиддир. Шундай бўлган тақдирда бор қатор Хитой ёки АҚШ клублари жаҳон футболидаги энг машҳур номлардан бирини ўз сафида кўриш учун жиддий ҳаракат қилиши мумкин.

Қатор йиллар давомида Руни ўзининг 21-асрнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатидаги мавқеини мисқоллаб қурган эди. Бироқ ҳозирда у «Манчестер Юнайтед» эҳтиёжларига жавоб беролмай қолган бир пайтда англиялик футболчининг фаолияти бир бурчакка тақалиб қолмоқда.

Моуриньо ихтиёрида Златан Ибраҳимович, Пол Погба, Антони Марсиал, Маркус Решфорд, Генрих Мхитарян, Хуан Мата, Жесси Лингард каби футболчилар бор, шунингдек ёзда Антуан Гризманн келиши кутилмоқда. Рунига эса унинг ҳозирга ҳолатида шунчаки эҳтиёж йўқ. Ҳужумчи Моуриньога ундан кутаётган даражасига чиқа олишини кўрсатиши лозим, акс ҳолда «Манчестер Юнайтед» рекордчиси тез орада бу жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:54, 27.01.2017.
Ўқилди: 5443 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.