«Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқин орада жамоани тарк этмаслигини айтди.
«Хитой? Йўқ. Бу ҳақда умуман ўйламадим. Қалбим шу ерда. Бошқа клуб ҳақида умуман ўйламаганман.
«Барселона»? Футболчи ўзини намоён этадиган, ҳеч қандай қўрқувсиз ўйнайдиган жамоани излаши лозим. Агар топса, шу жамоада қолиши керак.
«Ливерпуль» клубида чўққига қайтиш ҳақида режа бор. Мен унга ишонаман. Биз катта клублар билан рақобатлаша оламиз. Ҳатто «Барселона» билан ҳам. Нега энди йўқ бўларкан» - деди Коутиньо.