"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Дэвид Бекҳэм 2003 йилда "қизил иблислар" бош мураббийи уни "Реал"га сотиб юборганини афсус билан эслайди.
"21 ёшингизда қабул қилган қарорларингизни 41 ёшингизда қабул қилмайсиз, деб ўйлайман. Фергюсон ҳеч қачон бутсани яна тепмаган бўларди, унинг бу ишни машғулотларда қилганини кўрмаганман. Биз "Арсенал"га ютқазган эдик, Фергюсон голлардан бир ёки ҳар иккиси ҳам менинг айбим билан бўлди деб ўйлади. Аммо мен айбсиз эканлигимда туриб олган эдим.
Мени "Реал"га сотиб юборишганидан шунчалик жаҳлим чиққанки, уч йил давомида "МЮ"нинг ўйинларини кўрмадим. Мен ўзим ҳеч қачон кетмаган бўлар эдим", - дейди Бекҳэм.