Кириш Регистрация

Шотландия чемпионати ўйинида кичик эҳтиёжини қондирган дарвозабон ҳакам томонидан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Шотландия чемпионатининг ёшлар лигасида қизиқ воқеа юз берди.

«Шеттлстон» клуби дарвозабони Гарри Уайт ўйин тугашини кутиб туролмади ва дарвоза устуни ёнида кичик эҳтиёжини қондирди. Буни сезиб қолган бош ҳакам, 72-дақиқада унга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.

Клуб бош мураббийи Жон Фэллон бу воқеадан норози бўлди ва тегишли идораларга шикоят этишини маълум қилди.

«Тўпни ўйинга киритишдан олдин дарвозабон ён ҳакамга мурожаат қилиб, ҳожатхонага кириб чиқиш ҳақида рухсат сўраган. Аммо ҳакам бундай сабаб туфайли ўйинни тўхтатишнинг иложи йўқлигини айтган. Шундан сўнг дарвозабон ўз эҳтиёжини қондиришга мажбур бўлган.

Бироқ, бош ҳакам уни майдондан четлатган. Хўш нима учун? Футбол қоидаларида бундай банд йўқку? Биз тегишли идораларга бу борада шикоят қиламиз» - деди Фэллон The Sun хабарида.

Манба: football24.ua
Киритилди: 10:59, 29.01.2017.
Ўқилди: 5431 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.