Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Питер Крауч: «Футболда мен кабиларга ҳамиша жой топилади»

Баҳо:
+ | -

«Сток Сити» ҳужумчиси Питер Крауч яқинда The Telegraph нашрига интервью берди. Суҳбат чоғида у кейинги мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

- Энг ёқтирган футболчингиз ким?

- Бразилиялик Роналдо. У билан бир марта учрашганмиз. Таътилни Ибицада ўтказаётганимда, маҳаллий клубларнинг бирида учрашиб қолганмиз. Роналдо  мен фото сўраган ягона футболчидир. Бирга расмга тушганмиз. Шунда «У менинг кимлигимни билармикан?» деб ўйлаб қолганман.

- Одатда, сиз билан расмга тушишни исташади. Яқинда мухлисларингиздан бири АПЛдаги 400-ўйинингиз муносабати билан мактуб йўллади...

- Бу худди қироличадан 100 ёшингиз учун табрик олишдек гап. Ушбу хатни Ричард Скудамор ёзганди.

- Хайрия фондларига ҳам улуш қўшиб турасиз...

- Рафиқам «Ажойиб ибтидо» хайрия фонди билан яхши муносабатда. Жамғарма пуллари имконияти чекланган болаларга сарфланади. Чунки уларнинг ҳар бири бахтли бўлишга ҳақли.

- 2002 йили «Астон Вилла»га қарши учрашувда майдонга тушиб, премьер-лигадаги дебютингизни нишонлагандингиз. Ўшанда яна 399та ўйинда майдонга тушаман, деб ўйлаганмидингиз?

- Премьер-лига вакили бўлишдан миллион миль узоқда эдим, унда ўйнашга тайёр эмасдим. Аксарият футболчилар бунга 18 ёшларида шай бўлишади. Мен эса 21га тўлгандим. Жисмоний жиҳатдан энг паст кўрсаткичга ҳам яқин йўламасдим. Аммо чемпионшипдаги ўйинларим ёмон чиқмаётганди. Бу ерда эса Тони Адамс, Сол Кэмпбелларга қарши ўйнашга тўғри келарди. Агар ўшанда кимдир «АПЛда 400та учрашув ўтказасан», деганида, ўша одамни ёлғончига чиқарардим.

- Жисмоний ҳолатингиз ва бў­йингиз ҳақида кўп гапиришади...

- Мактаб давридаёқ ташқи кўринишим кўпчиликда кулгу уйғотишига ўрганиб қолганман. Ўшанда буни юрагимга яқин олардим. Баъзи пайт­ларда ўзимга бўлган ишонч ҳам йўқолиб кетган. Лекин Англия шарафини ҳимоя қилаётганда барчасини унутиб юборасиз. Миллий терма жамоадаги дастлабки учрашувимда ўзимизнинг мухлислар менга нисбатан ҳуштакбозлик қилишган. Бундай ҳолатларга кўп тушганман. Аммо начора, ҳар кимнинг ўз фикри бор.

Кучли характерга эга инсонлар қуршовида улғайганман. Улардан бири - отам Брюс. Шундай вақтлар бўлганки, умидимни бутунлай узганман. Лекин атрофимдагилар менга ишонишда давом этишди. Семиришим, ҳеч нарсани юрагимга яқин олмаслигим керак эди. Шу тариқа мени мазах қилганларга муносиб жавоб қайтаришни ўргандим.

- Сизни Kasabian концертида кўришди. Шу гуруҳга мухлислик қиласизми?

- Ҳақиқатан ҳам Kasabian ижросидаги қўшиқларни ёқтираман.

- Гарчи 35 ёшга кирган бўлсангизда, «Сток Сити» машғулотларида 12 ёшли йигитлардек шуғулланасиз. Бу қийинчилик туғдирмаяптими?

- Фаолиятимни энди бошлаганимда кўпчилик 31 ёки 32 ёшидаёқ якунлайди, деб ўйлаган. Лекин бунга мутлақо аҳамият бермаганман. Ҳар куни машқ қиламан ва бу менга ёқади. Тўпни дарвозага йўллагандагидек ёқимли ҳиссиёт бўлмаса керак.

- Фаолиятингиз давомида кўплаб чиройли голлар ургансиз. Энг эсда қоларлиси қайси?

- Умуман олганда, ҳар бир голимни эслайман. Айниқса, 2012 йили «Манчестер Сити» дарвозасига киритган тўпим ёдда қолган. Бир ҳафта олдин «Блэкберн» дарвозасини ҳам шундай услубда ишғол қилишим мумкин эди. Аммо кипер зарбани қайтарди. Онам томонидан қариндошларим «Манчестер Сити» мухлисларидир. Ўшанда уларнинг барчалари стадионда ўрниларидан туриб кетишган экан. Чиндан ҳам бу гол жуда чиройли чиққан.

- АПЛда юзлик довонини босиб ўтиш учун сизга яна тўртта гол камлик қиляпти. Ҳозирда кўпроқ захирадан майдонга тушяпсиз. Бу юбилей тўпингизни киритишингизга халал бермайдими?

- Ёшлигимдан тезкор футболчи бўлмаганман. Шундай экан, тезлигим йўқолиб қолди, деб хавотирланмайман. Яқинда «Сток» мураббийи Марк Хьюз билан гаплашдим. 40 ёшигача футбол ўйнаган ушбу мутахассис юзлик маррани забт эта олишимга ишончи комил эканини айтди. Худди ҳақиқий итальянлардек яхши овқатланишни хуш кўраман. Семириш учун ёзда дуч келган нарсани танов­вул қиламан. Аммо машғулотлар бошланиши билан яна ўз ҳолимга қайтиб қолавераман.

- Ҳозир «наушник»лар урфга кирган. Бунга муносабатингиз қандай?

- Олдинлари футболчилар бир-бирлари билан кўп мулоқот қилишарди. Аммо портатив DVDлар чиққанидан сўнг барчаси ўзгариб кетди. Ҳамма «наушник» тақиб олиб, ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди. Аммо «Сток»да ҳамон қарта клуби бор. Қайсидир маънода, бу футболчиларнинг мулоқот қилишларига замин яратади.

- Футбол ҳам ўзгардими?

- Ҳаммаси модада. Дарвозабонлар худди либеродек ўйнай бошлашди. Ярим ҳимоячилар эса мушакларини кўз-кўз қиладиган бўлишди. Жорий мавсум 3 нафар марказий ҳимоячи ва вингбеклар билан ўйнаш урфга кирди. Лекин футболда мен кабиларга ҳамиша жой топилади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:22, 31.01.2017.
Ўқилди: 3574 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.