"ПСЖ"дан "Лас-Пальмас"га ижарага берилган ҳужумчи Хесе Родригес фикрлари билан ўртоқлашди.
"Клуб ва мухлисларга миннатдорчилигини билдираман. Бу ерга ўйинчи сифатида ўсиш ва жамоамга ҳалқаро майдонларга чиқишига ёрдам бериш мақсадида келдим. Ёшлигимдан "Лас-Пальмас"ни ҳурмат қилганман. Менинг маошим? Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди. Футбол ўйнаганимда ва голлар урганимда бахтли инсонга айланаман", - дейди Хесе.
Аввлроқ "Лас-Палмас" президенти Мигель Анхель Рамирес агар Хесе унинг жамоасида ўйнаса, унинг маоши кескин пасайиши ҳақида гапирган ээди.